Олич: "Bild фаолиятимни якунлаётганим ҳақида ёзганини биламан, аммо..."
25 июн 2017 18:45
Новости
Олич: "Bild фаолиятимни якунлаётганим ҳақида ёзганини биламан, аммо..."
Хорватия терма жамоаси собиқ футболчиси Ивица Олич фаолиятини якунлаш ҳақида қарор қабул қилганини рад этмоқда.
Олдинроқ Bild нашри 37 ёшли футболчининг қуйидаги сўзларини оммага эълон қилган эди: "Бутсаларимни михга илишга тайёрман. Фаолиятимни тоза виждон билан якунлашни ўйлаяпман".
"Bild фаолиятимни якунлаётганим ҳақида ёзганини биламан, аммо бу ёлғон. Балки сўнгги ўйинимни ўтказгандирман, балки йўқ. Вазият ўтган ёздагидек - агар яхши таклиф олсам, ўйнашда давом этаман. Жароҳат олмаганман, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Аммо агар муносиб таклиф бўлмаса, кетаман" - дейди Олич.
Оличнинг сўнгги клуби иккинчи Бундеслигани тарк этган "Мюнхен-1860" жамоаси бўлди.
Комментарии