RU

Последние новости

21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  8 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  10 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  7 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  11 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7

"Бунёдкор" ўринбосарлари дастлабки синовдан қандай ўтишди? Рақиб мураббийи нималар деди? (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ) Новости

"Бунёдкор" ўринбосарлари дастлабки синовдан қандай ўтишди? Рақиб мураббийи нималар деди? (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ)

Ёш "қалдирғочлар"нинг Хорватиядаги йиғини давом этмоқда.


Ўзбекистон? "Ялла" гуруҳининг "Учқудуқ" қўшиғини яхши кўрамиз, футболчилардан Шомуродовни танийман. "Бунёдкор" ўринбосарлари Хорватияда (КУНДАЛИК)


ФОТО. Хорватия терма жамоаси машғулот ўтадиган майдонга саёҳат ва стадион бош менежерининг фикрлари (КУНДАЛИК)


Клуб ўринбосарлари кеча мазкур йиғин доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Жамоанинг асосий посбони Жасур Умрзоқов учрашувдан олдинги чигалёзди машғулотида жароҳат олгани боис Мирсаид Турсунматов бошланғич таркибдан ўрин олди, дея оламиз. Худога шукурки, Жасур Умрзоқовнинг жароҳати текширувлар натижасида жиддий эмаслиги маълум бўлди. Унга барча зарур ёрдам кўрсатилган. Барчаси жойида. Рақиб аввал маълумот берганимиздек, Хорватия учинчи лигаси вакили "Медимурье". 



"Бунёдкор" U-21 Хорватияда. Куннинг биринчи ярмидаги воқеалар ва ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида (КУНДАЛИК)


Асосан жисмоний кучга таяниб ўйнаган рақиб футболчилари икки бўлимда ҳам "Бунёдкор"нинг биргина хатосидан унумли фойдаланиб кетди, холос. Ўйин ташкил қилиш, ҳимоядан паслар орқали чиқишда вакилларимиз чакки кўринишгани йўқ. Айни пайтда ўринбосарлар жамоасида янги таркиб шаклланаётганини ҳам инобатга олиш даркор. Ҳозирда Билол Туплиев,  Маҳмуд Маҳаммаджонов, Муҳаммадсафо Фозилов асосий жамоа билан Минскда, Жасур Ҳолдоров, Мироншоҳ Сатторов "Олимпик" кўригида, Жаҳонгир Ўрозов U-20 терма жамоасида. Уларнинг ўрнига 2004, 2005 йилда туғилган бир неча нафар футболчилар Загреб йиғинига жалб қилинган. Учрашувнинг 43-дақиқасига қадар тартибли ўйин кўрсатган "қалдирғочлар" ҳимоядаги ягона хато туфайли гол ўтказиб юборишди, 0:1. Иккинчи бўлимда ҳам шундай ҳолат такрорланди, 0:2. 

Назорат учрашуви

БУНЁДКОР U-21 - Медимурье (Хорватия) - 0:2

Гол: Дорде Магделинич, 43 - 0:1. Петар Хавойич, 75 - 0:2.

"Бунёдкор U-21":  Мирсаид Турсунматов, Шоҳруҳ Муҳсинов, Хуршид Убайдуллаев, Александр Зевадинов, Тоҳир Тўхтасинов, Муҳаммад Бобур Асадуллаев, Бобур Ёрбеков, Абдуазим Ортиқов, Андрей Гулямов, Азиз Кошибхонов, Улуғбек Кенжаев

"Медимурье": Иван Калач, Жан Марижус, Иван Тезачки, Марижан Фотак, Иван Кегелж, Жозеф Куқи, Иван Дакович, Жоско Рендулич, Дорде Магделинич, Кристиан Папович, Марко Харачи




Мазкур учрашувдан сўнг "Медимурье" жамоаси бош мураббий Ивица Соломун фикрларини билдирди. 

— Сизнинг жамоангиз ёш ва ҳали етарлича тажрибага эга эмаслиги сезилди. Шунга қарамай биринчи бўлимда жамоамизга муаммо туғдира олишди. Бўш зоналар қолдиришмади. Иккинчи голдан сўнг бизга нисбатан осонроқ бўлди, деб ўйлайман. "Бунёдкор"да яхши ёш ижрочилар бор экан. 

Рақиб сафидан айнан бир футболчини ажратиб кўрсатиш керак бўлса, жамоа сардорини танлайман. Жисмоний ҳолати, ўйинни бошқариши катта футболчиларникига ўхшайди. Жамоадагиларнинг кўпчилиги индивидуал кучли. Футболда энг муҳими тўхтаб қолмаслик. Олдинга интилишлари зарур.

Жамоани сардор сифатида бошлаб тушган Хуршид Убайдуллаевнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

 

— Хорватиядаги йиғин кўнгилдагидек кетмоқда. Европа жамоалари билан куч синашиш орқали тажриба оляпмиз. Кечаги учрашув ҳақида тўхталсам, омад ва тажриба етишмади. Рақиб майдонда устунликка эга бўлди. Жамоадаги ёшларимиз учун бу баҳс фақат фойда келтирди, дея оламан. Иккинчи ўйинда юз фоиз кучимизни сарфлаб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Жароҳатдан сўнг ўйинимда анча пасайиш юзага келди. Ўйлайманки, олдиндаги йиғинлар орқали аввалги спорт формамга қайтаман



Учрашув 6 000 томошабинга мўлжалланган "Младость" аренасида бўлиб ўтди. Майдон майсаси ажойиб ҳолатда. Томошабинлар, шарҳловчилар ва ОАВ учун зарур шароитлар яратилган. 


Шархловчилар ва ОАВ учун ажратилган хона

Бугун Иван Бошкович жамоага келиб қўшилади ва катта эҳтимол билан кечки машғулотларни ўзи ўтказади. Ўз вақтида "Насаф"да порлаган Бошкович билан ҳам суҳбат ташкил қилиш режамдан ўрин олган. Бизни кузатишда давом этинг. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика