RU

Последние новости

12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  0 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  2 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  4 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  2 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  32 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  2 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  4

Ўлиб бораётган рус футболи... Новости

Ўлиб бораётган рус футболи...

Ёхуд футболни ўлдираётган россиялик депутатлар.

2022 йил шубҳасиз рус футболи учун оғир келди: еврокубоклардан қуруқ қолган клублар, УЕФАдан четлатилган терма жамоа ва чемпионатни тарк этаётган легионерлар. Рус футболи дуч келган муаммолар, футболга оид бўлмаган ҳодисаларга боғлиқлиги аниқ, лекин россиялик амалдорлар ўз футболини "ўлдирмоқда" десам ишонасизми? Катта эҳтимол билан йўқ, лекин аслида шундай!

Қийин аҳволга тушиб қолган рус футболидан энди мухлислар ҳам юз ўгирмоқда.

2021 йил 17 декабрь куни Россия "Госдума"си футбол мусобақаларига мухлисларнинг ташриф буюриши бўйича янги қонун қабул қилди. Ушбу қонун бўйича ҳар бир мухлис футбол учрашувига ташриф буюришидан олдин "рақамли паспорт", аниқроғи, "Fan ID" ҳужжатини расмийлаштиришга мажбур. Янги қонуннинг асосий мақсади стадионларда хавфсизликни оширишга йўналтирилган, дея таърифлаб ўтган эди Россия спорт вазирлиги. 2021 йил 30 декабрда эса Россия президенти Владимир Путин "Fan ID" бўйича фармонга имзо чекди. Ушбу қоида 2022 йил 1 июнь санасидан Россия миллий чемпионати (РПЛ) ва Россия Кубоги финал баҳсида амал қиладиган бўлди.



Қандай қилиб "Fan ID" олиш мумкин?

Россия спорт вазирлиги 4 июлдан бошлаб "Fan ID" берилиши бошланишини эълон қилди. Ушбу ҳужжат РПЛ ва Кубок финали баҳсига ташриф буюриш учун: мухлислар, ходимлар, VIP-меҳмонлар ва ҳатто журналистлардан ҳам талаб этилади.

"Мухлис паспорти (Fan ID) янги ихтиро эмас, у стадионлардаги мавжуд хавфсизлик тизимини такомиллаштиради, мусобақаларга кириш учун янги стандарт яратади. Учрашув чипталари ҳозирда қадрсизлантирилмоқда ва суд қарори билан стадионга ёки бошқа спорт иншоотига кириши тақиқланган фуқаролар бундан фойдаланмоқда. Бундан ташқари, мухлисларнинг шахсий маълумотлари клубларнинг архив тизимларида сақланар эди. Эндиликда мухлиснинг электрон картаси расмийлаштирилганда барча маълумотлар давлат хизматлари тизимида сақланади ва ҳимоя қилинади", – дея изоҳ берилган Россия спорт вазирлигининг "Fan ID" ҳақидаги хабарида.

"Fan ID" ҳужжатини расмийлаштирмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро Россиянинг давлат хизматлари сайтида ариза топширади ва у 72 соат ичида кўриб чиқилади. Агар ариза қаноатлантирилса, фуқаро МФЦ (яъни давлат хизматлари) пунктларига ташриф буюриши керак, шундан сўнг фуқаро ўз ҳужжатини қабул қилиб олиши мумкин. "Fan ID" паспортига ҳужжат топширган фуқароларнинг аризаси ҳар доим ҳам тасдиқдан ўтмайди, агар омадингиз келмаса, сиз рад жавобини олишингиз ҳам мумкин. Бу лотереяга ўхшайди, агар сиз давлат органларига "шубҳали" шахс тасаввурини уйғотсангиз, сизнинг сўровингизни рад этишади.



Нега "Fan ID"дан ҳамма норози?

"Fan ID" ҳақидаги қонун эълон қилинганидан сўнг барча футболга алоқадор инсонлар шок ҳолатига тушишди. Журналистлар ушбу ўзгаришни кўп танқид танқид қилди, мухлислар гуруҳи яъни фан-клублар миллий чемпионат баҳсларига бойкот эълон қилди, бунга сабаб тариқасида улар хавфсизликни таъминловчи органларга бўйсинмасликларини, ушбу ҳужжат эса инсон ҳуқуқларини бузишини таъкидлаб ўтишди. Россия клубларининг барча фан-клублари "Fan ID" қонуни кучга кириши билан учрашувларга ташриф буюрмасликларини эълон қилишди ва депутатлардан ушбу қонунни бекор қилиш талаб қилдилар. Россия миллий чемпионати (РПЛ) 2022/23 йилги мавсум доирасида Чеченистоннинг "Ахмат" клубидан ташқари, барча фан-клублар чемпионат учрашувларида кўриниш бермаяпти, бунга сабаб улар эълон қилган бойкот. "Fan ID"нинг қабул қилиниши жорий мавсумдаги стадионга мухлислар ташрифи сонини кескин тушириб юборди. Жорий мавсум чемпионатнинг биринчи тур баҳсларига ўртача 8000 мухлис келди. Covid чекловларидан олдинги сўнги мавсумда (2019/20 йилги мавсум) эса учрашувларга ўртача 23000 томошабин ташриф буюраётган эди.



Янги қонундан нафақат мухлислар, балки футболчиларнинг ўзи ҳам норози. Россия терма жамоаси бош мураббий Валерий Карпин ўз фарзандлари Испанияда туғилгани сабаб "Fan ID" ҳужжатини расмийлаштира олмаганини айтиб ўтди. 

"Спартак" жамоасининг афсонавий мураббий Олег Романцев ҳам "Fan ID" ҳақида фикр билдириб ўтди: "Мен 40 йил давомида мухлислар билан бирга бўлдим, улар мени қаерда бўлмай қўллаб-қувватлади, 40 йил битта ликопчада овқатландик, ёмон ва яхши даврларда ҳам улар мен билан эди, энди эса мен уларнинг танловига қарши бора олмайман. "Fan ID" футболни тушунмайдиган инсонлар томонидан ўйлаб топилган мантиқсиз қонун".



Россия терма жамоаси сардори Георгий Жикия ҳам "Fan ID"га қарши эканлигини айтиб ўтди.

"Мухлислар стадионга келишини истайман. Мен уларни тушунаман ва улар тарафдаман", – дея таъкидлаб ўтди "Спартак" сардори.

Россиялик футбол ишқибозлари анча фаол мухлислик қилиши ҳеч кимга сир эмас, рус мухлисларини Европада ҳам танишади, уларнинг Евро-2016даги англиялик мухлислар билан бўлган муштлашуви кўпчиликнинг ёдида, лекин "Fan ID"нинг қабул қилиниши асосий сабаби тажовузкор мухлислар эмас, балки Россияда рўй берган намойишлардир. 

2010 йил қишда "Спартак" жамоасининг машҳур мухлиси Егор Свиридов кавказликлар билан рўй берган жанжал оқибатида вафот этади, унга жавобан эса барча клуб мухлислари Кремль ёнидаги "Манежная" майдонида намойиш ўтказади, тахминларга кўра, ўша митингда 20000 га яқин мухлис иштирок этган. Ушбу намойишлардан сўнг Владимир Путин шахсан мухлислар билан учрашиб, уларни тинчланишга чақиради, россиялик футбол мутахассисларнинг фикрига кўра, ўша воқеа ҳукумат эътиборини тортган ва ўша воқеадан сўнг мухлисларга қарши назорат кучайган.

Россия клубларининг фан-клубларига алоқадор "ОFnews" нашрининг муҳаррири Андрей "Fan ID" бўйича кичик интервью берди:

- Рус футболи жамияти "Fan ID"ни қандай қабул қилди?

- Россияда деярли барча футбол жамоатчилиги жуда салбий муносабатда бўлди – футболчилар ва мураббийлардан тортиб, таниқли журналистларгача. Ҳатто Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин ҳам "Fan ID" ҳақида салбий фикр билдирди. Шундай бўлдики, фақат ҳуқуқ-тартибот идоралари ва депутатлар, яъни футболга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган одамлар ушбу қонун тарафдори.

- Нега "Fan ID" жорий этилди, бунга етарлича сабаблар бормиди? Бунга Евро-2016да Россия ва Англия мухлислари ўртасидаги рўй берган муштлашувнинг алоқаси йўқми?

- Гап шундаки, мухлис паспортини жорий қилиш учун ҳақиқий сабаблар йўқ эди. Сўнгги йилларда Россия стадионларида жиддий ҳуқуқбузарликлар рўй бермади, одамлар хотиржамлик билан бутун оилалари билан стадионларга келишни бошлашди. Ҳа, деярли ҳар бир жамоа ўз қоидаларига эга бўлган фан-секторига эга (асосан, бу ўйин давомида жамоани фаол қўллаб-қувватлаш). Аммо бу фан секторлари ҳеч кимни безовта қилмаётган эди, аксинча, стадионларда ажойиб футбол муҳитини яратиб келаётганди. Агар биз Марселдаги воқеалар ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳодисалар албатта ўз таъсирини ўтказган. Аммо шуни таъкидлайман, иккала ҳолатда ҳам тартибсизликлар стадионлар билан алоқадор эмас, у воқеалар стадиондан ташқарида рўй берган. Ҳозирда Россияда барча йирик шаҳарлар, камералар билан тўлиб-тошган, хавфсизлик таъминловчи органлар жуда қаттиқ ишламоқда. "Fan ID"сиз ҳам тартибсизликлар такрорланаверади.

- Энди мухлислар гуруҳи, фан-клублар футболсиз нима қилади? "Fan ID"га қарши чиққан инсонларни нима кутмоқда?

- Мухлислар деярли тўлиқ таркиб билан "Fan ID" тизими жорий этиладиган спорт тадбирларини бойкот қилади. Айни пайтда буларнинг барчаси РПЛ ва Россия Кубогининг ўйинлари (фақат финалда "Fan ID" бўлади). Кейин нима бўлади ва мухлис паспорти яна қаерга қўлланиши номаълум. Хоккей ҳақида миш-мишлар бор, аммо бу ҳозирча миш-мишлар.

Россияда фанатизм маданияти аллақачон чуқур инқирозга учраган. Табиийки, "Fan ID"нинг жорий этилиши Россиядаги мухлислар ҳаракатига яна бир зарба. Ҳозирча одамлар бошқа спорт турларига боради, шунингдек, ёшлар ва аёллар жамоаларини қўллаб-қувватлайдилар. Кейин нима бўлишини айтиш қийин.

- "Fan ID" яқин орада бекор қилинишига ишонасизми?

- Ҳеч нарсани истисно этиб бўлмайди, лекин ҳозирда бундай бўлишига ишониш қийин. Лекин биз йилнинг биринчи ярмида РПЛ ўйинларда мухлисларнинг ташрифи сонига қарашимиз керак. Агар жуда жиддий пасайиш ва кўплаб норози одамлар бўлса, унда баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин. Аммо ҳозирда мен ҳеч қандай муроса нуқталарини кўрмаяпман. Мухлислар қонунни тўлиқ бекор қилиш тарафдори.

- "Fan ID" бекор қилиниши мумкинми ва мухлисларни яқин келажакда нима кутмоқда?

- "Fan ID" қонуни амал қила бошлаганиданоқ мухлислар миллий чемпионатни бойкот қилди ва мухлислар ушбу қонун тўлиқ бекор қилинмагунча трибуналарга қайтмаслигини эълон қилган. Клублар ушбу қонундан жабр кўриши аниқ, чипталар сотуви анча камайган.

Хуллас, рус клублари ва мухлислари учун қийин даврлар бошланди.


Абдулвосит тайёрлади

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика