RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Олег Зотеев: "Кўп йил легионер бўлиб ўйнашни хоҳлайман" Новости

Олег Зотеев: "Кўп йил легионер бўлиб ўйнашни хоҳлайман"

Бугун Олег Зотеев Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клуби билан шартнома имзолади.

Беш ярим мавсумни "Локомотив"да ўтказган моҳир ҳимоячи клуб билан илиқ хайрлашиб, Жанубий Кореяга йўл олди ва эндиликда фаолиятини "Чоннам Драгонс"да давом эттиради.

Маълумот учун, ушбу клуб Жанубий Корея K-2 лигасида иштирок этади. Футболчи янги жамоаси билан шартнома имзолагач, "Локомотив" ПФК матбуот хизматига интервью берди. 


- Олег, Жанубий Корея варианти қандай юзага келди? 

- Бу вариантни агентим Раул топди. У менга Жанубий Корея клубидан қизиқиш борлигини айтгач, фаолиятимни хорижда давом эттириш истаги туғилди. Албатта, ҳар бир футболчи ўзини четда синаб кўришни хоҳлайди. Менда ҳам шундай имконият юзагани келгани учун фойдаланишга қарор қилдим. 


- Икки ҳафталик карантиндан сўнг шартномага имзо чекдингиз. Шартнома муддати ҳақида маълумот берсангиз? 

- Шартнома бир ярим йилга мўлжалланган. Имзо чекишдан олдин тиббий кўрикдан ўтдим ва шундан сўнг клуб билан келишувга эришдим. 


- Янги жамоа билан танишишга улгурдингизми? 

- Шартнома имзолагач клуб ва жамоа билан танишдим. Янги жамоам билан бугун биринчи марта машғулот ўтказдим. Ҳаммаси яхши ўтди. Мени клуб ва мураббийлар яхши кутиб олишди. Бундан жуда хурсандман.


- 31 ёшда легионерга айландингиз. Кейинги мақсадлар қандай?

- (Кулиб) Яхши савол бердингиз. Насиб қилса 5 июль куни 31 ёшга кираман. Кейинги мақсадим янги жамоа сафида ҳам ўзимни кўрсатиш, мухлислар ва мураббийлар ишончини қозониш ҳамда кўп йил легионер бўлиб ўйнаш. 


- Қайси рақамни олдингиз? 

- 33-рақам бўш экан. Шу боис ўзим севган рақамни олдим. Шуни айтишим мумкин, 2013 йилдан бери фақат 33-рақамда ўйнаб келяпман. 

 

- "Локомотив" мухлисларига тилакларингиз?

- Авваламбор мени тўғри тушуниб кетишимга қаршилик билдирмаган клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. "Локомотив"да ажойиб мавсумларни ўтказдим, клубда ҳамма яхши муносабатда бўлиб, бир оиладек бўлиб қолгандик. 

Шу ўринда "Локо" мухлисларига алоҳида раҳмат. Мухлислар жамоани тинмай қўллаб туришди, ўз навбатида биз ҳам улар учун яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. "Локомотив"да фаолиятимнинг энг яхши дамлари ўтди деб бемалол айта оламан. Бизда доим аҳил коллектив бўлган, кўплаб унутилмас баҳсларда елкама-елка ҳаракат қилдик. Шу боис барчага раҳмат деб қоламан ва клубнинг кейинги фаолиятига омад тилайман.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика