RU

Последние новости

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  3 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  9 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

ОКМКнинг тунислик легионери: "Умид қиламанки, янги мавсумда ўзимни кўрсата оламан" Новости

ОКМКнинг тунислик легионери: "Умид қиламанки, янги мавсумда ўзимни кўрсата оламан"

ОКМК жамоаси қишки трансферлар ойнасида таркибига тунислик ҳимоячи Моҳаммад Салемни қўшиб олди.

Бу Ўзбекистон чемпионати ва олмалиқликлар тарихидаги иккинчи тунислик футболчи ҳисобланади. Қизиғи бу борадаги дастлабки қадамни ҳам ОКМК ташлаган, 2014 йил чемпионатимизда "кончилар" сафида тунислик ярим ҳимоячи Шакер Зуаги пайдо бўлганди. Орадан 9 йил ўтиб унинг ҳамюрти келди. Моҳаммад Салем янги жамоаси ва Туркия йиғини ҳақида қуйидагича фикрларни билдирди. 


"Ўйлайманки, яхши жамоага келдим. Икки хафталик йиғин кўнгилдагидек ўтди, дея оламан. 5та назорат учрашувида майдонга тушдик. Натижалар турлича бўлди. 

ОКМКда ҳаммаси профессионал ҳолатда ташкил этилган. Футболчилар, мураббийлар ҳақида фикрларим ижобий. Мослашишда қийналмаяпман. Ўзбекистон чемпионатида аввал ҳам тунислик Шакер Зуаги ўйнаганидан хабарим бор. Уни мухлислар ҳамон эслаб туришлари ҳақида айтишди. Умид қиламанки, олдиндаги мавсумда мен ҳам ўзимни кўрсатиб яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан",- дейди Моҳаммад Салем. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика