RU

Последние новости

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

ОКМК спорт мажмуаси маъмуриятидан расмий изоҳ Новости

ОКМК спорт мажмуаси маъмуриятидан расмий изоҳ

ОКМК спорт мажмуаси маъмурияти кеча сайтимизга чиққан мақола, хусусан, ёғингарчилик туфайли стадион кийиниш хонаси ачинарли ҳолатга келиб қолгани бўйича тушунтириш берди.

"Ҳақиқатан ҳам бир неча кун давомида Олмалиқ шаҳрида ёғаётган кучли ёмғир натижасида стадионнинг кийим алмаштириш хонаси устидаги бетон плиталари орасидаги ёриқларидан бинонинг айрим ички қисмларига сув ўтган. Аммо суратда акс этган "раздевалка" ўйинда фойдаланилмади ва "Сурхон" жамоасига топ-тоза ҳолатдаги захира кийиниш хонаси берилди. "Қизилқум" жамоаси кийиниш хонаси тоза ва озода ҳолатда ўйинда фойдаланилди. Бу вазиятни суратга олган "Қизилқум" жамоаси матбуот котиби Мусобақалар ўтказиш регламентни бузиб, ўз ихтиёридаги техник ҳудуддан ташқарига чиқиб, "Сурхон" футбол клуби жойлашган корпусдаги кийиниш хонасига ўтиб, ёғингарчилик туфайли сув оқиб кетган кийиниш хонасини суратга туширган. 

Ўйин куни бўлгани туфайли биз асосий кийиниш хонасида таъмирлаш ишларини олиб бормай, уларга шунчаки тоза ва янги ҳолатдаги бошқа захира кийим алмаштириш хонасини тақдим этдик. Тез орада стадионнинг асосий кийиниш хонасида керакли бўлган таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва унга маълумот юкловчиларига шуни маълум қиламизки, Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Қизилқум" учрашуви ҳозирда Олмалиқ шаҳрида ноқулай об-ҳаво хукм сураётганига қарамасдан, юқори савияда ташкил этилди. Учрашув комиссари ўйин қайдномасида мазкур бахсни юқори савияда ташкил этилганлигини билдириб ўтган", – дейилади ОКМК спорт маъмурияти сайтимизга берган хабарда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика