ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади
05 фев 23:32
Новости
ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади
ОКМК янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув-машғулот йиғинининг асосий ҳал қилувчи қисмини Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттиради.
Олмалиқликлар ушбу иккинчи хорижий йиғин доирасида 5 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Клуб раҳбарияти олиб борган музокаралар натижасида «Кончилар» йиғиндаги илк ўйинини Шимолий Корея миллий терма жамоасига қарши ўтказади. Кейинги назорат учрашувлари эса Чехия, Грузия, Молдова ва Қозоғистон клублари билан бўлиб ўтади.
ОКМК ФКнинг рақиблари ва ўйинлар саналари қуйидагича:
7 февраль.
ОКМК — Шимолий Корея миллий терма жамоаси
10 февраль.
ОКМК — «Баник Острава» (Чехия)
12 февраль.
ОКМК — «Самгурали» (Грузия)
15 февраль.
ОКМК — «Милсами» (Молдова)
18 февраль.
ОКМК — «Туран» (Қозоғистон)

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии