RU

Последние новости

00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  0 23:58ЕЧЛ. "Селтик" — "Бавария", "Фейеноорд" — "Милан" ва "Монако" — "Бенфика" ўйинларининг таркиблари маълум  2 23:21"Эвертон" — "Ливерпуль". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  3 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  1 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Аталанта" 1/16 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  2 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  28 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  17 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9

ОК-2015 саралаши, 5-тур: Гонгконг - Ўзбекистон (превью) Новости

ОК-2015 саралаши, 5-тур: Гонгконг - Ўзбекистон (превью)

19 ноябрь куни Гонгконг ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ОК-2015 саралаши, 5-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтади.


19 ноябрь куни ОК-2015 саралаши доирасида 5-тур ўйинлари ўтказилади. Мазкур турда Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Гонгконг терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Гонгконг терма жамоаси айни дамда, саралашнинг «Е» гуруҳида 4 окчо билан 3-поғонани эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси эса, ўтказилган 4 тур баҳсларидан сўнг ўз ҳисобидаги очоклари сонини 7тага етказиб гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ босқичида ўтказилган 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган БАА миллий терма жамоаси 2015 йили Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган.

Таъкидлаш жоиз, Гонгконг ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ОК-2015 саралаш баҳсларини 6 февраль куни Тошкентда ўтказилган ўзаро учрашув билан бошлашган эди. Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги учрашувда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди. 19 ноябрь, сешанба куни мазкур терма жамоалар 40 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган Гонгконг стадионида ўзаро майдонга тушадилар. Мазкур учрашувдан олдин ҳар иккала терма жамоанинг мазкур саралаш кампаниясидаги ўйинлари статистикасига тўхталиб ўтамиз.

ГОНГКОНГ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Бош мураббий
- Ким Пан Гон (Жанубий Корея)
Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи - Ли Вай Ман (68та ўйин)
Терма жамоа тўпурари - Чан Су Ки (34та гол)

Жанубий Кореялик мутахассис Ким Пан Гон бош мураббийлигидаги Гонгконг терма жамоаси айни дамда ўз ҳисобидаги 4 очко билан Е гуруҳида 3-ўринни эггаллаб турибди. Маълумот ўрнида, Гонгконг терма жамоаси саралаш баҳсларининг иккинчи турида ўз майдонида Вьетнам терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва бу ғалаба гонгконгликлар учун гуруҳ босқичидаги ягона ғалабаси бўлиб турибди. Ушбу учрашувда терма жамоа ярим ҳимоячиси Чай Ван Хо томонидан киритилган ягона гол эса, Гонгконг терма жамоасининг гуруҳ баҳсларида киритган ягона голи бўлиб турибди.

Гонгконг терма жамоасининг энг яхши тўпурари - Чан Су Ки айни дамда терма жамоа сардори ва терма сафида ҳозиргача ўйнаётган футболчилар ичида энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади. Гонгконг терма жамоаси сафида Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар орасида асли Ганада туғилган, аммо 2012 йилдан буён Гонгконг терма жамоаси сафида тўп суриб келаётган Годфрид Карикари ҳам бор. 15 ноябрь куни сафарда БАА миллий терма жамоасига қарши майдонга тушган футболчи, 19 ноябрь куни Ўзбекистонга қарши учрашувда терма жамоа сафидаги 5-учрашувида майдонга тушиши мумкин.

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Бош мураббий
- Миржалол Қосимов.
Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи - Темур Кападзе (109)
Терма жамоа тўпурари - Максим Шацких (34та гол)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов 15 ноябрь куни Вьетнамга қарши ўйинда таркибга жалб этилган 22 нафар футболчидан 15тасини майдонга туширди. Эътиборлиси, миллий терма жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган Бухоро клуби ҳужумчиси Воҳид Шодиев Вьетнамга қарши учрашувда илк голга муаллифлик қилди ва ўз дебютида гол уришга эришга олди.

Таъкидлаш жоиз, «Металлург» ҳужумчиси Шаҳзод Нурматов ҳамда «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев ҳам 19 ноябрь куни терма сафида дебют учрашувини ўтказиш имкониятга эга.

Маълумот ўрнида, айни дамда терма жамоа сафида энг кўп тўп сурган футболчи - Темур Кападзе жароҳати боис, Гонгконгга қарши учрашувни ўтказиб юбормоқда. Миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров эса, 19 ноябрь куни майдонга туширилса бу унинг терма жамоа сафидаги 99-учрашуви бўлади. Миллий терма жамоа сафида 50 ва ундан ортиқ учрашувда майдонга тушган футболчилар қаторида Анзур Исмоилов (52), Азиз Ҳайдаров (53) ҳамда Одил Аҳмедовлар (55) бугун майдонга тушиб ўз статистикасини яхшилаб олиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, Гонгконг ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Навоф Шукрулла бошчилигидаги баҳрайнлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйин 19 ноябрь, сешанба куни «Гонгконг» стадионида соат 17:00да бошланади.

ОК-2015. Саралаши, «Е» гуруҳи. 5-тур
19 ноябрь. Гонгконг «Гонгконг» стадиони.
Бош ҳакам:
Навоф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим (Баҳрайн), Иброҳим Муборак Муса (Баҳрайн)
Заҳира ҳаками: Жамил Жума (Баҳрайн)
Комиссар: Абдул Ғофур Абдул Ҳамид (Мальдив ороллари)

4-ТУР ЎЙИНЛАРИДАН СЎНГОК-2015, САРАЛАШ, «Е» гуруҳидаги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

БАА

4

4

0

0

12-2

12

2

Ўзбекистон

4

2

1

1

7-3

7

3

Гонгконг

4

1

1

2

1-8

4

4

Вьетнам

4

0

0

4

2-9

0

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика