RU

Последние новости

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  12 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  23 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  5 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақибларнинг ўртоқлик ўйинлари ҳақида Новости

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақибларнинг ўртоқлик ўйинлари ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблари - Хитой ҳамд Саудия Арабистони терма жамоаларси 2014 йили бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларини тасдиқлашди.
Испаниялик мутахассис Хуан Лопес бош мураббийлик қилаётган Саудия Арабистони терма жамоаси май ойида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ҳар иккала ўртоқлик учрашуви ҳам Испаниянинг Херес шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Дастлаб, 24 май куни Молдова терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушса, 30 май куни Грузия терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби – Хитой терма жамоаси ҳам 2014 йили бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Алан Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси июнь ойида ўз майдонида 3та ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Дастлаб, 19 июнь куни Хитой терма жамоаси Шеньян шаҳрида Миср терма жамоасига қарши майдонга тушади. 22 июнь куни Хитой ва Миср термалари ўзаро иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказадилар. Ниҳоят 29 июнь куни Шенжень шаҳрида Алан Перрен шогирдлари Африканинг бошқа бир жамоаси Малига қарши майдонга тушади.

Хитой терма жамоаси октябрь ойида ҳам бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Жумладан, 4 октябрь куни Кувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Октябрь ойидаги бошқа ўртоқлик ўйинлари ҳали тасдиқланмаган.

Маълумот ўрнида, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 2014 йили ОК финал босқичига тайёргарлик жараёнидан ўрин олган бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказиши келишиб олинган. Дастлаб, 27 ва 29 май кунлари Уммон терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, миллий терма жамоа август, сентябрь ҳамда октябрь ойларида ҳам бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказиши режалаштрилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 «В» гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика