RU

Последние новости

12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  2 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  2 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  24 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  10 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  15 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  9 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиб декабрда учта ўртоқлик ўйини ўтказади Новости

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиб декабрда учта ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 финал босқичидаги рақиби - Хитой миллий терма жамоаси ноябрь ва декабрь ойларида жами тўртта ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой миллий терма жамоаси 14 ноябрь куни ўз майдонида Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. ОК-2015 гуруҳ босқичида Ўзбекистонга рақиблик қиладиган Хитой терма жамоаси шунингдек, декабрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. ФИФА расмий сайтига кўра, Хитой миллий терма жамоаси 13 ва 17 декабрь кунлари Пекинда Қирғизистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказса, 21 декабрь куни Фаластин терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Хитой терма жамоаси бунгача сентябрь ва октябрь ойларида ҳам бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан 4 ва 9 сентябрь кунлари Хитой ўз майдонида Кувайт ва Иордания термаларига қарши ўйин ўтказса, октябрь ойида ҳам иккита учрашув ўтказилиши режага киритилган. Унга кўра, 10 октябрь куни Таиланд, 15 октябрь куни эса Ироқ Хитойда меҳмон бўлади.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб - Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам сентябрь ва октябрь ойларида бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Жумладан 8 сентябрь куни Лондонда Австралия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилса, 10 октябрь куни Жиддада Уругвай терма жамоаси меҳмон бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам август, сентябрь ва октябрь ойларида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Навбатдаги ўртоқлик учрашувлари эса 3 ва 8 сентябрь кунларига белгиланган. Дастлаб, 3 сентябрь куни Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Миржалол Қосимов шогирдлари октябрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 гуруҳ босқичида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика