RU

Последние новости

22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  138 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

Ойбек Қиличев: “Пахтакор"нинг пешқадамлигидан хурсандман” Новости

Ойбек Қиличев: “Пахтакор"нинг пешқадамлигидан хурсандман”

"Пахтакор"га тегишли бўлган Ойбек Қиличев БАА чемпионати вакили "Ал Шааб"да ижарада ўйнади. Тошкентга қайтиб келган ярим ҳимоячидан баъзи саволларга жавоб олдик.
- Ойбек, “Ал Шааб”даги фаолиятингиз ҳақида нима дея оласиз? Жамоа қуйи лигага тушиб кетди. Бунинг сабаби нимада?
- Фаолиятимда биринчи марта хориж клубида ўйнаш имкониятига эга бўлдим. Бундан хурсандман. Чунки бошқа футбол услуби билан танишиш, бегона муҳим ва шароитга мослашиш кейинчалик асқотади. Шу тарафлари мен учун фойдали бўлди. Афсуски, “Ал Шааб” юқори лигада ўрнини сақлаб қола олмади. Бу яхши эмас. Бир қатор ўйинларда омадимиз келмади. Устунлик қилган пайтларимизда ҳам очколарни қўлдан чиқардик. Бунда бутун жамоа айбдор. Ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам ҳар бир футболчи айбдор саналади. Имкон қадар мураббий айтган кўрсатмаларини бажаришга интилдик. Балки, маҳаллий ўйинчиларнинг натижа учун унчалик қайғурмаслиги бунга сабабдир. Жамоада шундай эдики, маҳаллий футболчилар учун учрашув натижаларининг фарқи йўқ эди. Улар футболни шунчаки завқ олиш учун ўйнашаётгандек таассурот қолдиради. Лекин айнан шу ҳолат салбий натижаларга олиб келди деб айтмоқчи эмасман. Аввалроқ айтганимдек, бунда жамоадаги барчанинг айби бор.



- “Ал Шааб” билан тузилган ижара шартномаси тугадими?

- Ҳозирча йўқ. Шартнома 30 июнга қадар амал қилади. Шу сабабли ҳозирча бу муддат якунланишини кутаман. БААда мавсум якунлангани сабабли Тошкентга қайтиб келдим.

- Кейин “Пахтакор”да ўйнашни давом эттирасизми?

- Бу масала ҳозирча тўла ҳал этилмади. Агар жамоа раҳбарияти фаолиятимни хорриж клубида давом эттиришимни айтса, унда яна легионер мақомида қоламан. “Пахтакор”га қайтишим зарурлигини айтишса, унда иккинчи даврадан яна қадрдон клубим учун майдонга тушаман. Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишлиман. Шунинг учун раҳбарлар қабул қилган қарорга ҳурмат билан қарайман.



- Ўзбекистон чемпионатидаги натижаларни кузатиб бордингизми?
- Ҳа. Ҳар бир тур натижалари, жамоаларнинг кўрсаткичларини интернет орқали кузатиб бордим. “Пахтакор”нинг бу йил чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этиб, пешқадам бўлиб тургани мени ҳам хурсанд қилмасдан қўймади. Аввалги йилларда ёшларга ишонч билдирилганди. Бу эса ўз самарасини беришни бошлади. Клуб академиясидан асосий таркибгача бўлган йўлни босиб ўтган футболчилар жамоавий ўйинни кучайтириб боришмоқда. Чемпионлик учун кураш ўтган мавсумда бўлганидек 4 жамоа ўртасида кечса керак. “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф” ва “Бунёдкор” қолган жамоалардан савия бўйича устунроқ.
 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика