RU

Последние новости

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  34 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  11 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  10 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  227 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  139 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Нима?! Испан ҳимоячисида 39та ўйиндан бери ғалаба йўқ. У Ла Лигада деярли икки йилдан бери ғалаба қозонмаган (мутолаа учун) Новости

Нима?! Испан ҳимоячисида 39та ўйиндан бери ғалаба йўқ. У Ла Лигада деярли икки йилдан бери ғалаба қозонмаган (мутолаа учун)

У топ-5 лигалари орасида энг ёмон...

"Эльче"нинг 30 ёшли ҳимоячиси Карлос Клерк бизнинг қаҳрамонимизга айланди, сабаби у бир мавсумдан ошиқ вақт давомида юта олмаяпти.



Унда 39та ўйинлик фаол серия бор. Кетма-кет эмас ва битта жамоа сафида эмас, аммо барибир факт: у 39 бор Ла Лигада майдонга тушди ва кўпи билан дуранг билан чиқиб кетди.


Бундай бахтсиз серия қандай шаклланди?

Клерк сўнгги бор жамоа билан Ла Лигада деярли икки йил олдин ғалаба қозонган. У ўшанда "Леванте" сафида ўйнарди, улар 2021 йилнинг 10 апрелида "Эйбар"ни мағлуб этишди – 1:0.

Клерк ўшанда ҳатто ягона голга ассистентлик қилган: қанотга ёриб кирган ва тўпни шеригига узатган. Шунингдек ўшандан бери унда яна бир ассист бўлган (2020 йилнинг октябрида "Валенсия"га қарши), ғалаба қозониш эса амалга ошмаяпти.



Якунда шундай серия: 2020/21 йилги мавсум олтита ўйин, "Леванте" (қуйи лигага тушиб кетган) сафида 19та ва "Эльче" таркибида 14та ўйин.

Ушбу 39та ўйинда таркибида Клерк бўлган жамоалар 15 бор дуранг ўйнашди ва 24 бор ютқазишди. У антирекордни 2020 йилнинг октябридаёқ кетма-кет 32та ғалабасиз ўйиндан сўнг ўрнатганди. Бундан олдингиси Хайме Ромеро (31та ўйин)га тегишли, у 2012 йилдан 2017 йилга қадар "Осасуна" ва "Гранада" сафида ғалаба қозона олмаган.

Ҳа, бу вақт давомида кубок доирасидаги битта ғалаба ҳам бор: жорий мавсум бешинчи лигадан "Гвадалахара" жамоаси устидан ғалаба – уни ҳисобга қўшмаймиз. Бундан ташқари, кейинги босқичда Карлоснинг захирадан чиқишидан сўнг кейинчалик "Барселона"ни қабул қилган "Сеута"га имконият бой берилди.


Унинг жамоалари умуман ғалаба қозонмаяпти-ми? Унчалик эмас


Ғалабалар бўлган, шунчаки Клерк улардан четда бўлган.


• "Леванте" 2021/22 йилги мавсум илк ғалабасини 20-турга келиб қўлга киритди, Клерк эса карточкалар йиғилиб қолгани сабаб таркибда эмас эди.

• Клуб бир ойдан сўнг сенсацион тарзда "Атлетико"ни мағлуб этди, Клерк захирада эди.

• "Леванте" бир ярим ойдан сўнг "Эльче"ни таслим этди, яна захира.

• "Леванте" 2022 йилнинг баҳорида бешта ўйинни ютди, аммо Клерк қайдномада йўқ эди.


Балки, унга шунчаки клублар билан омад келмаётгандир.



Айнан у ҳаракат қилган "Леванте" ғалабасиз серия бўйича чемпионат антирекордини ўрнатди – 2021 йилнинг апрелидан декабригача 26та ўйин.

"Эльче" билан вазият янада қийинроқ: жамоа у сиз ҳам ғалаба қозона олмаяпти. Топ-5да фақатгина "Кремонезе" ва "Эльче"да ғалабалар сони нолга тенг. Испанларда вазият ёмонроқ: атиги олти очко.

Клерк клублари бир неча бор сўнгги дақиқаларда ғалабани бой беришди: айниқса "Леванте" билан "Кадис"га қарши ўйиннинг 90+7 дақиқасида тўп ўтказиб юборилиши аламли бўлди.


Карлос Клерк – ким ўзи у?


Шунчаки бир неча фактлар. Чап ҳимоячи, Бадалонада туғилган, "Эспаньол"да футбол ўйнашни ўрганган ва ўша ерда Хавьер Агирре қўл остида фаолиятини бошлаган. У ёшлар жамоасида тез-тез гол урган, аммо барибир ҳужумкор ўйинчига айланмади. "Эспаньол" академияси мураббийи Луис Планагума унга тажовузкорлик етишмаслигини айтди.

Клуб йигитчани "Сабадель" ва "Жирона"га ижарага берди, кейинчалик эса Клеркнинг ўзи "Осасуна", "Леванте" ва "Эльче"га кетди. У "Осасуна"даги фаолиятини шундай эслайди: "Ўсишга ёрдам берадиган рақобатни ҳис қилмадим, шундай экан ниманидир ўзгартириш керак эди".



"Леванте" билан хайрлашиш қайғули бўлди – мавсум сўнггига яқин Клеркнинг тиззасида муаммо пайдо бўлди, клуб эса у алдамоқда деб тахмин қилди. У якунда уч ой қайдномадан ўрин олмади ва кетди. У учун ҳеч қачон пул тўлашмаган – ҳамма ерга эркин агент сифатида ўтган.

Карлос Ла Лигада умумий 117та ўйин ўтказган, улардан 20тасида ғалаба. Масалан, 2021 йилнинг бошида "Леванте" "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" (2:1)ни мағлуб этганда, у майдонда эди.

Клеркдан агар "Леванте" Чемпионлар лигасига чиқиши учун нима қилишга рози бўлиши ҳақида сўрашди. Карлос татиуровка қилдиришни тахмин қилди.

Барча ёқимсизликлар ва антирекордлардан Клеркни оиласи чалғитади. У ярим йил олдин ўғил фарзандли бўлди.



Карлос оммавий равишда антирекордга муносабат билдирмаган. Мураббий Планагума унинг характери ҳақида Elmundo билан интервьюда айтиб ўтди: "У доим қолганлардан кўра кўпроқ меҳнат қилишига тўғри келган ва у бунга ўз ҳаракатлари сабаб эришган. Биз ғалабасиз серияни муҳокама қилмаймиз. Бу аҳамият касб этмайдиган тасодиф".

"Эльче" кейинги ўйинни "Севилья"га қарши Ла Лига доирасида ўтказади, уларда ҳам ёмон мавсум ўтмоқда, андалусияликлар ҳам қуйи лигага равона бўлиш ҳудудидалар. Қайғули серияни 40та ўйингача олиб боришнинг жиддий хавфи мавжуд.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика