ОФК U23. Иродали Япония чемпион бўлди
30 янв 2016 21:44
Новости
ОФК U23. Иродали Япония чемпион бўлди
Ҳал қилувчи баҳсда Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари тўқнаш келишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Квон Чанг Хуннинг голи ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида кореялик Жин Сеонг Ук иккинчи бор японлар дарвозасини ишғол қилиб гўёки Жанубий Кореяни чемпион қилганди. Бироқ 67 ва 68-дақиқаларда Асано ва Яжима иккита гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тугашига 9 дақиқа қолганида Асано дублга эришиб Японияга супериродали ғалабани келтирди - 3:2.
Шундай қилиб, Қатарда ўтган U23 Осиё чемпионатида Япония чемпион, Жанубий Корея вице-чемпион, Ироқ эса учинчи ўринни банд этди. Айнан мана шу уч жамоа Рио Де Жанейрода ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритишди.
Жанубий Корея - Япония 2:3
Голлар: Квон Чанг Хун 20, Жин Сеонг Ук 47 - Такума Асано 67, 81, Шиня Яжима 68.

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии