RU

Последние новости

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  19 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

ОФК семинарининг биринчи куни ҳақида ёхуд “Локо”нинг ОЧЛдаги рақиблари Новости

ОФК семинарининг биринчи куни ҳақида ёхуд “Локо”нинг ОЧЛдаги рақиблари

Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ОФКнинг Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубогига бағишланган биринчи кун семинари ташкил этилди.
Табиийки, семинарнинг биз учун энг қайноқ нуқтаси Осиё чемпионлар лигаси баҳсларига қуръа ташлангани бўлди. Қуйида шулар ҳақида батафсил фикр юритамиз.


КУАЛАГА БАНГКОК ОРҚАЛИ

Тошкентдан Куала-Лумпурга кеча тунда Бангкок орқали етиб келдик. Аввалига олти соатга яқин Таиландга парвоз қилдик. Кейин икки соатча Бангкок халқаро аэрапортида бўлиб, у ердан Малайзия пойтахти сари учдик ва бунда ҳам икки соатча йўл босишга тўғри келди. Куала-Лумпурга биз билан бирга “Пахтакор” ва “Насаф” клублари вакиллари ҳам ташриф буюришди.

Айни пайтда “Локомотив” футбол клубининг уч нафар вакили – клуб Бош директори Зокир Сеидуллаев, халқаро бўлим мутахассиси Сардор Акромов ва клуб матбуот котиби Хайрулла Холиқов “Хилтон” меҳмонхонасида истиқомат қиляпмиз. Кеча аэропортда бизни ОФК вакиллари кутиб олишди ва меҳмонлар учун ажратилган машинада то меҳмонхонагача салкам 50 дақиқача юришимизга тўғри келди.

 20151209_143215

 20151209_171319


ИККИ ҚИСМЛИ ТАДБИР

Бугун эрталабдан ОФКнинг тадбирлари бошланди. Дастлаб қайдномадан ўтишга тўғри келди. Кейин семинарнинг асосий қисмига ўтилди ва бунда ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон сўз олиб, Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги мусобақаси йилдан йилга кучайиб бораётганини, бунинг натижасида Осиё футболи анча ривожланаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Дарвоқе, семинар икки қисмдан иборат бўлди. Семинарнинг биринчи қисми асосан ОЧЛнинг ўтган мавсум якунларига бағишланди: ўйинлар таҳлил қилинди, хато ва камчиликлар айтилди. Мусобақа қандай ўтгани хусусида ОФКнинг “Мусобақаларни ўтказиш бўлими” ходимлари Брайан Си, Павел Лузанов сўзга чиқиб, ўз хулосаларини баён этишди. Шунингдек, жамоаларга кўрсатиладиган хизматлар, матбуот билан ишлаш бўйича Даррен Стюарт, Четан Кулкарнаки сўз олишди.

 20151210_091917

 20151210_092237

Тушдан сўнг тадбирнинг асосий қисми бошланди. Навбат қуръа ташлаш маросимига етиб келди. Дастлаб нуфузи жиҳатидан бирмунча паст бўлган ОФК Кубогига қуръа ташланди. Кейин эса Осиё чемпионлар лигасига. ОЧЛ қуръаси натижаларига кўра, “Локомотив” “А” гуруҳидан жой олди. “Темирйўлчилар” ўз гуруҳларида Эроннинг “Сепахон”, БААнинг “Ал Наср”, шунингдек плей-офф ғолибига қарши баҳс олиб боришади.

Плей-офф ўйини битта учрашувдан иборат бўлиб, бунда Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” клуби ўз майдонида Иорданиянинг “Ал Виҳдат” жамоасини қабул қилади. Бунда ким ғалаба қозонса, гуруҳимизнинг тўртинчи жамоаси бўлади. “Локомотив”нинг гуруҳ ўйинлари тақвими қуйидагича кўриниш олди:

23 февраль. “Локомотив” – “Ал Наср”
1 март. Плей-офф ғолиби – “Локомотив”
15 март. “Сепахон” – “Локомотив”
6 апрель. “Локомотив” – “Сепахон”
20 апрель. “Ал Наср” – “Локомотив”
4 май. “Локомотив” – Плей-офф ғолиби

ЭЪТИБОРГА МОЛИК ЎЗГАРИШЛАР

Келаси йилги Осиё чемпионар лигаси регламентига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Бу нарса аввало мукофот жамғарисининг ошгани билан боғлиқ. 2016 йилги ОЧЛда ким ғалаба қозонса, ўша жамоа ОФК томонидан 3 миллион АҚШ доллари миқдорида рағбатлантирилади. Иккинчи ўрин соҳиби 1 миллион долларга эга бўлади. Тўртта ярим финалчининг ҳар бири 200 минг доллардан мукофот пули олса, чорак финалга чиққан саккизта жамоа (ҳар бири) 120 минг долларга ўз ҳисобини тўлдириб олади. Гуруҳдан чиққан ҳар бир жамоа эса 80 минг доллардан пулга эга бўлади. Худди шундай тақсимлаш ОФК Кубоги мусобақасида ҳам бор. Хусусан келаси йилги ғолиб бир миллион долларни, иккинчи ўрин эгаси эса 500 мингни қўлга киритади.

 20151210_163147

 20151210_164046

Бу йилги ОЧЛ учун ўйинчиларни заявкадан ўтказиш муддатининг охирги куни гуруҳ иштирокчиси учун 24 январь қилиб белгиланганди. Келаси йил эса охирги муддат биринчи ўйин бўлиб ўтишига 30 кун қолганда дея белгилаб қўйилди. Шунингдек, чорак финалга чиққан жамоалар ҳам чорак финалнинг биринчи ўйини бўлиб ўтишига ўттиз кун вақт қолганда охирги заявкани ОФКга тақдим этишлари шарт. Бундан ташқари, учрашув протоколига бундан буён фақат комиссар имзо чекади. Клуб менежери ҳамда бош мураббийнинг имзо қўйишига ҳожат қолмайди. Қолаверса, ҳар бир футболчининг клуб билан тузган шартномаси инглиз тилига таржима қилинган бўлиши лозим.

Эндиликда ўйиннинг бутун аҳамиятга молик жиҳатлари комиссарлар қўлида бўлади. Комиссар бир вақтнинг ўзида ҳакамларни, назоратчини, маҳаллий матбуот котибини, маркетологларни, хавфсизлик ходимларини, тиббиёт вакилларини ҳамда волонтёрларни назорат қилиш ҳуқуқига эга.

Тадбирнинг иккинчи ва якуний қисми эртага бўлади. Бунда стадионларга мухлислар ташрифи, тартиб-интизом, келишилган ўйинлар, ҳакамлик билан боғлиқ муаммолар, маркетинг, ўйинларни ТВга узатиш, тиббиёт каби масалалар кўтарилади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

20151209_143215

 20151209_171319

 20151210_091917

 20151210_092237

 20151210_092856

 20151210_093104

 20151210_154423

 20151210_163147

 20151210_164046

 20151210_164226

 20151210_164323


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика