RU

Последние новости

17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  1 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  21 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  54 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  18 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1

ОФК расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди Новости

ОФК расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди

Бугун Чангжоудаги “Olympic Mingdu International” меҳмонхонасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳамда ОФК расмийлари ва маҳаллий ташкилий қўмита иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда, дастлаб маҳаллий ташкилий қўмита аъзолари номидан мусобақа координатори сўзга чиқди ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини ушбу турнирдаги иштироки билан қутлади ва терма жамоага турнирда омад тилади. Шунингдек, мусобақа мезбонлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига Осиё чемпионати иштирокчиси сертификатини топширишди ва уни Олимпия терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев қабул қилиб олди.

Шундан сўнг, Осиё Футбол Конфедерацияси расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди ва турнирга тегишли айрим масалалар юзасидан суҳбатлашди.


Таъкидлаш лозим, турнир назоратчи ҳаками Олимпия терма жамоаси вакиллари билан учрашув давомида, ўйин қоидалари бўйича, унга киритилган янгиликлар, фэйр-плей каби масалалар бўйича маълумот берди. Турли роликлар орқали эса терма жамоа вакиллари ўйин қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар, вазиятлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика