ОФК президенти: "Баҳрайндаги мусобақа янги юлдузлар учун пойдевор бўлишига ишонаман"
		
		13 окт 2016 14:45
        Новости	
	 
				 
				ОФК президенти: "Баҳрайндаги мусобақа янги юлдузлар учун пойдевор бўлишига ишонаман"
Ушбу мусобақадан олдин ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ОФК расмий сайтига ўз фикрларини билдирди. 
"ОФК сўнгги йилларда барча мусобақаларни жамоалар ва футболчилар учун қулай шароитларда ўтказмоқда. Осиё қитъаси кўплаб қобилиятли футболчиларга эга. Баҳрайндаги U-19 Осиё чемпионати янги юлдузларга пойдевор вазифасини ўтаб беришига ишонаман. Осиё жамоалари Жаҳон ареналарида муносиб иштирок этишларига замин яратилмоқда. 
Осиё чемпионатида иштирок этадиган барча жамоаларга омад тилайман. Мусобақа ташкилий қўмитасига миннатдорчилик билдираман. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қитъадаги энг тарихий мусобақалардан бири ҳисобланади", - дейди ОФК президенти.
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 1959 йилда илк бор ўтказилган. Жанубий Корея ёшлари 12 марта чемпионликка эришиб бу борада пешқадам. Ўзбекистон ёшлари 2008 йил Осиё чемпионати финалида иштирок этиб кумуш медалларга эга чиқишган. Ёшларимиз 3 марта тўртинчи ўрин олишган.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии