RU

Последние новости

14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  5 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  7 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  15 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  23 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15

ОФК Мельбурндаги шароитлардан мамнун бўлди Новости

ОФК Мельбурндаги шароитлардан мамнун бўлди

Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида гуруҳ ўйинлари якунига етди.
Биласиз, ушбу мусобақа бешта шаҳар - Сидней, Ньюкасл, Канберра, Брисбен ва Мельбурнда бўлиб ўтмоқда. Эртага Мельбурнда охирги учрашув ўтказилади. Унда Ўзбекистон чорак финал доирасида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Шундан сўнг қолган ўйинлар Сидней, Канберра ва Ньюкаслда давом эттирилади.



Сайтимиз орқали хабар қилганимиздек, бугун ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманидан олдин эса залда кичик тадбир ташкил қилинди. Яъни, эртага Мельбурндаги охирги ўйин муносабати билан ОФК бу ердаги ташкилотчиларга ўз ташаккурини билдирди. Дастлаб ОФК генерал координатори Павел Лузанов сўз олиб, ОФК номидан "Мельбурн" стадиони маъмуриятига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди, шунингдек бу ерда фаолият олиб бораётган волонтёрлар (кўнгиллилар)га катта раҳмат айтди.



Кейин эса махсус сертификатни стадион бош менежери Шейн Мэйтс ва волонтёрлар бошлиғи Даниэл Эндрюсга топширди. Қолаверса, ОФК матбуот хизмати вакиллари ҳам ташкилот томонидан тақдирланишди. Павел Лузанов ОФК стадиондаги шароитлар аъало даражада эканлигини ва ташкилотчилик ҳам зўр бўлганини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Мельбурндаги асосий ўйингоҳда шу пайтгача Австралия - Қувайт, Эрон - Баҳрайн, КХДР - С.Арабистони, Фаластин - Иордания, Ўзбекистон - С.Арабистони, Япония - Иордания ўйинлари ўтказилди ва эртага Ўзбекистон - Жанубий Корея беллашуви бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика