RU

Последние новости

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  12 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  5 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  26 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

ОФК кубоги беш минтақага бўлинган ҳолда ўтказилади Новости

ОФК кубоги беш минтақага бўлинган ҳолда ўтказилади

Теги :  ОФК кубоги
Келаси йилдан ОФК Кубоги энди икки эмас, балки беш минтақага бўлинган ҳолда ўтказилади. Олдин жамоалар Шарқий ва Ғарбий минтақага ажратиларди.

Янги форматда эса минтақалар сони бештани ташкил қилади: Ғарбий, Шарқий, АСЕАН, Марказий ва Жанубий Осиё. Иштирокчи мамлакатлар доимгидек ОФК рейтингидаги баллари асосида юритилади. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмага эга мамлакат вакиллари ОФК Кубогида қатнашишмайди. Дастлаб беш минтақага аъзо давлатлар билан танишинг:

Ғарбий минтақа: Баҳрайн, Ироқ, Иордания, Қувайт, Ливан, Уммон, Фаластин, Сурия, Яман, Қатар, БАА, Саудия Арабистони.
Марказий минтақа: Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон.
Жанубий минтақа: Бангладеш, Ҳиндистон, Мальдив ороллари, Непал, Покистон, Шри-Ланка, Бутан.
АСЕАН: Австралия, Бруней, Камбодия, Индонезия, Лаос, Мьянма, Филиппин, Сингапур, Таиланд, Тимор Лесте, Вьетнам.
Шарқий минтақа: Хитой, Гуам, Гонконг, Япония, КХДР, Корея, Макао, Мўғулистон, Шимолий Мариана ороллари, Хитой Тайпейи.


Минтақалар борасида тушунчага эга бўлишингиз учун уларни тўлиқ келтириб ўтдик. ОФК Кубогида гегемонлик қилиб қилаётган Ғарбий минтақа мусобақанинг финалига бир йўлланма соҳиби бўлади. Бу ҳудудда гуруҳ баҳсларини 12 жамоа 3 гуруҳда бошлайди. Якунда гуруҳ ғолиблари ва иккинчи ўринлар орасида энг яхши натижа соҳиби ярим финалга йўлланма олади. Ярим финал ва ҳал қилувчи учрашувлардан сўнг минтақа ғолиби ОФК Кубоги финалида ўйнаш имконини қўлга киритади.

Қолган 4 минтақа эса финалга иккинчи йўлланма учун кураш олиб боради. Шарқий, АСЕАН, Марказий ва Жанубий ҳудуддан энг кучли клуб финалда ўйнайди. Шулардан Марказий, Жанубий ва Шарқий Осиёда гуруҳ баҳсларида 4тадан жамоа иштирок этади. Ғолиблар эса чорак финал йўлланмаси соҳибига айланишади. Марказий Осиё мисолида тизимни тушунтириб ўтамиз.

  • Тан олиш керак, ушбу турнирда иштирок этаётган жамоалар орасида маблағ тарафлама муаммога дуч келадиганлари ёки ортиқча имкониятга эга эмаслари кўп топилади

Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон мусобақада иштирок этиш ҳуқуқига эга. Дастлаб уч мамлакат гуруҳ баҳсларига биттадан йўлланма эгаси саналади. Истиқлол (Тожикистон), Олтин Аср (Туркманистон) ва Олой (Қирғизистон) гуруҳ баҳсларига йўлланма олиб бўлган. 4-жамоа номи плей-офф босқичида аниқланади. Плей-оффда Тожикистоннинг Ҳосилот клуби Афғонистон чемпиони Шаҳин Асмайе жамоаси билан тўқнаш келса, иккинчи жуфтликда Болқон (Туркманистон)  Дордой (Қирғизистон) куч синашади. Ғолиблар эса гуруҳ баҳсларига охирги йўлланма номини аниқлаб беришади. Учрашувлар уй-сафар тизимида ўтиши режалаштирилган. Гуруҳдаги 4 жамоа ҳам уй-сафар тизимида ўйнайди. Ғолиб эса чорак финал соҳиби ҳисобланади. Жанубий ва Шарқий Осиёда ҳам биттадан гуруҳ босқичи ўтказилади. Ғолиблар 4 минтақа иштирокидаги чорак финал иштирокчилари номини қўлга киритишади.


АСЕАН минтақасида эса худди Ғарбий Осиёда бўлгани сингари гуруҳ босқичида 3 гуруҳда баҳслар бўлиб ўтади. Биринчи ўринлар ва энг яхши иккинчи поғона эгаси минтақанинг ярим финалига чиқади. Ҳал қилувчи беллашувлардан сўнг ғолиб клуб Марказий, Шарқий ва Жанубий минтақа пешқадамларига қаторига қўшилади. Қуръа асосида улар жуфтликларга ажратилиб, плей-офф баҳсларида иштирок этишади. Ғолиблар эса ОФК Кубоги финалига бериладиган йўлланма эгасини аниқлаш учун учрашувларда майдонга тушишади. Ғолиб жамоа якунда ОФК Кубоги финал баҳсида Ғарбий минтақада зафар қучган клубга қарши баҳс олиб боради. Мусобақа финали бир ўйиндан иборат бўлиши белгилаб қўйилган.

ОФКнинг бу қарорни қабул қилишига бир неча сабаб борлигини тахмин қилиш мумкин. Биринчидан, бевосита гуруҳ босқичида иштирок этувчи жамоалар сони 4тага кўпайди. Бу эса ўйинлар сони кўпайишини таъминлайди. Қолаверса, пулни тежаш тарафлама жамоаларга анча қулайлик яратилди. Ҳудудан бир-бирига яқин жойлашган жамоалар сафар учун катта пул сарфлашмайди. Тан олиш керак, ушбу турнирда иштирок этаётган жамоалар орасида маблағ тарафлама муаммога дуч келадиганлари ёки ортиқча имкониятга эга эмаслари кўп топилади. Тўғри, мусобақа формати оддий ишқибозлар учун биринчи қарашда тушунарсиз кўринишга эга бўлиб қолди, аммо бу тез орада барҳам топадиган ҳолат. Турнир старт олгач, уни кузатиб бориш жараёнида ишқибозлар уни яхши тушуниб олишади.

Келажакда ОФК мусобақада иштирок этадиган мамлакатлар сонини ҳам ошириб қолар, балки. Шунда УЕФАнинг Европа Лигаси каби турнирга эга бўлардик. ОЧЛда қатнаша олмайдиган клублар учун ОФК Кубоги интрига уйғота олса керак. Чунки мусобақада ғолиб чиққан жамоа 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофотга эга бўлади.

ОФК Кубоги иштирокчилари рўйхатида ўзгаришлар рўй берди. КХДР клублари 1991 йилдан бери илк марта қитъа миқёсидаги мусобақаларга қайтишди. Бруней, Гуам, Индонезия, Қувайт, Макао, Непал, Покистон, Тимор-Лесте ва Яман клублари турнирда қатнашмайдиган бўлди. Бангладеш эса бир йўлланмадан фойдаланди. Камбодияга Спорт Арбитраж Суди қарорига кўра, бир ўрин қайтарилди. Бу мамлакат клубларидан бири келишилган ўйинларда қатнашишда айбланганди, аммо суд жараёнида клуб ғолиб чиқди.

ОФК Кубогида гуруҳ қатнашчилари тўлиқ аниқланмаган. Саралаш босқичидан ташқари Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этаётган жамоалар ўша мусобақа гуруҳ раундига йўл олган тақдирда уларнинг ўрнига ўша мамлакатнинг бошқа клуби турнирга таклиф этилади. Уларни алмаштириши мумкин жамоа сифатида ҳар бир гуруҳдан кейин қайд этиб ўтдик. Алмаштириш фақат ўша мамлакат клуби томонидан амалга оширилиши мумкин, бироқ Баҳрайндан биргина Ал Ҳиддга лицензия берилган. Мабодо ушбу жамоа ОЧЛ гуруҳ баҳсларига йўл олса, унда А гуруҳида Ҳидднинг ўрнини қайси клуб тўлдириши ҳозирча ноаниқ бўлиб турибди.


Кеча ОФК кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Марказий Осиёнинг қайси клублари гуруҳ босқичида ўйнайди? Қуйидаги ҳаволада жавоб тайёр:


Сайтимизнинг facebook'даги саҳифасини кузатиб боринг - facebook.com/championat.asia/



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика