RU

Последние новости

15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  2 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  9 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  2 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  6 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9

ОФК кубоги-2022. “Сўғдиёна”нинг бугунги рақиби, икки ўзбекистонлик футболчи ўйнайдиган Қўчқор-Отанинг “Нефтчи” клуби ҳақида нималарни билиш керак? Новости

ОФК кубоги-2022. “Сўғдиёна”нинг бугунги рақиби, икки ўзбекистонлик футболчи ўйнайдиган Қўчқор-Отанинг “Нефтчи” клуби ҳақида нималарни билиш керак?

Бугун “Сўғдиёна” клуби ОФК кубоги 1-тури доирасида Қирғизистоннинг “Нефтчи” клубига қарши майдонга тушади.

Мазкур баҳс олдидан жиззахликларнинг бўлажак рақиби борасида айрим маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Қачон ташкил топган?
Қўчқор-Ота шаҳрининг “Нефтчи” клуби 1952 йилда ташкил топган. Клуб 70 йиллик тарихга эга бўлган жамоалардан бири ҳисобланади. Бироқ совриндор жамоалар тоифасига кирмайди. Асосий ютуқларидан бири сифатида икки маротаба Қирғизистон кубогини қўлга киритган. 2019 ва 2021 йилда кубок соҳибига айланган. 2010 йилда эса Қирғизистон чемпионатида зафар қучган. Суперкубок эгаси ҳисобланади.

Халқаро майдондаги иштироки:
Ўтган мавсумда жамоа ОФК кубоги саралаш босқичида иштирок этган. Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига қарши ўтказилган уй ва сафар учрашуви орқали турнирдаги иштирокини эрта якунлаган. Ўз майдонида ғалаба қозонган, - 1:0. “Хўжанд”даги баҳсда имкониятни бой бериб қўйган, - 0:3.

Легионерлари:
Мазкур клуб сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепади. Ҳимоячи Азамат Абдуллаев ва ҳужумчи Отабек Ҳайдаров. Абдуллаев “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. “Динамо”, “Зомин” клубларида ўйнаган. Бир неча йиллардан бери “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилиб келади. Ҳайдаров эса “Нефтчи”, “Қўқон-1912” ва “Турон”даги фаолияти билан яхши таниш. 

Шунингдек, молдовалик дарвозабон, камерун ва беларуслик ҳужумчи ҳам бор. Бироқ камерунлик Лук Менджана мусобақа учун заявкага сиғмай қолди.

Жамоанинг умумий қиймати қанча?
Transfermarkt нашри “Нефтчи” клуби футболчиларининг умумий қийматини 2,87 млн евро дея баҳоламоқда. Энг қиммат футболчи Элдар Молдозҳусунов бўлиб турибди. Чап қанот ярим ҳимоячисининг трансфер нархи 225 минг еврони ташкил қилмоқда.



"Нефтчи" (Қўчқор-Ота, Қирғизистон) клубининг ОФК кубоги учун қайдномаси: 

Дарвозабонлар:
Михаил Паюш (Молдова)
Артем Прядкин
Темирлан Апаз Уулу

Ҳимоячилар:
Азамат Абдуллаев (Ўзбекистон)
Тимур Мажидов
Аскарбек Салиев
Эсенбек Усон Уулу
Алмазбек Маликов

Ярим ҳимоячилар:
Арген Жуматаев
Давлятжан Баратов
Турсунали Рустамов
Элдияр Сардарбеков
Азамат Бектемиров
Аброрбек Аскаров
Аҳлидин Исраилов
Алимбек Абдакимов
Аброр Кидиралиев
Адилет Канибеков

Ҳужумчилар:

Отабек Ҳайдаров (Ўзбекистон)
Владислав Федосов (Беларусь)
Элдар Молдожунусов


Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" - "Нефтчи" учрашуви бугун, 24 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика