RU

Последние новости

00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  0 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  1 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  11 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  2 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  0 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  11 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  5 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  11 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  16 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  13 20:17Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"  11 19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  6 19:42Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"  4 18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  19

ОФК Ироқни огоҳлантирди Новости

ОФК Ироқни огоҳлантирди

ОФК Ироқ футбол ассосиациясидан терма жамоа келаси йил ўтказиладиган Форс кўрфази Кубогида иштирок этмаслиги борасида ҳукуматнинг аралашгани бўйича изоҳ сўради.
Маълумотларга қараганда, ОФК навбатдаги кўрфаз Кубоги мусобақасини аслида Ироқнинг Басра шаҳрида ўтказмоқчи эди, бироқ ФИФА Ироқда халқаро ўйинларни ўтказиш имкони йўқлигини маълум қилгач, ОФК бу қарорга қўшилган ҳолда ўйинларни Басрадан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига кўчирди.

Бу эса ўз навбатида Ироқ ҳукуматида ОФКга нисбатан баъзи норозиликларни келтириб чиқарди ва улар терма жамоа Саудияда бўладиган турнирда қатнашмаслигини билдиришди.

ОФК эса бу масалаларни ҳукумат эмас, балки Ироқ футбол федерацияси ҳал қилишини айтмоқда. Чунки ФИФА ва ОФКнинг талабларига кўра ҳеч бир давлатда ҳукуматнинг футболга аралашишга ҳаққи йўқ деб ҳисобланади. Шундай экан, Форс кўрфази Кубогида Ироқ терма жамоаси қатнашадими-йўқми, буни ҳукумат эмас, балки Ироқ футбол ассосиацияси ҳал қилгани маъқул.

Агар ҳукумат футбол ишларига аралашишни тўхтатмайдиган бўлса, унда миллий терма жамоа бир нечта ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика