RU

Последние новости

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  13 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  12 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  16 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

ОФК ижроия қўмитаси йиғилишига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади Новости

ОФК ижроия қўмитаси йиғилишига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади

Хабарингиз бор, яна бир неча кундан сўнг Россияда жаҳон спортидаги энг нуфузли мусобақаларидан бири - футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олади.

Ушбу нуфузли мусобақа олдидан айни кунларда жаҳон футбол амалдорлари, футбол юлдузлари ва мураббийлари Россия пойтахти Москва шаҳрида жам бўлишган.

Шу қаторда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам айни пайтда Москва шаҳрида бўлиб турибди. МОҚ раҳбари Япониядан тўғри Москвага етиб борди. Бугун Умид Аҳмаджонов у ерда Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа билан учрашди.

Дўстона рухда ўтган норасмий учрашувда томонлар 2019 йили Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига кўрилаётган тайёргарлик юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, Шайх Салмон ўзбек футболида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва бунинг учун Умид Аҳмаджоновга миннатдорчилик изҳор қилди. Ана шундай янгиликларни, ислоҳотларни бундан буён ҳам давом эттирилиши тарафдори эканлигини маълум қилди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ва Шайх Салмон Осиё футбол конфедерацияси ижроия қўмитаси йиғилишини шу йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўтказиш масаласини ҳам муҳокама қилишди. Демак, музокаралар якунига кўра навбатдаги муҳим йиғилишга Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов 12-13 июнь кунлари бўлиб ўтадиган FIFA Конгрессида иштирок этади. Шунингдек, 14 июнь куни Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини - Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувни "Лужники" стадионидаги мартабали меҳмонлар ложасидан кузатиб боради.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика