RU

Последние новости

15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  5 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  9 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  5 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  7 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0

ОФК “Энг яхши футболчи” соврини учун номзодларни маълум қилди Новости

ОФК “Энг яхши футболчи” соврини учун номзодларни маълум қилди

ОФК томонидан аниқланадиган 2013 йилнинг “Энг яхшиси футболчиси” учун номзодлар маълум бўлди.
Маълумки, ОФК футболчиларни уч хил йўналиш бўйича тақдирлайди. Яъни, “Энг яхши футболчи”, “Энг яхши осиёлик легионер” ҳамда “Энг яхши легионер”.

“Энг яхши футболчи” соврини учун Жавод Некунам, яқинда ОЧЛ бош совринини қўлга киритган Женг Жи ҳамда ОЧЛ финалчиси Ха Дэ Сунг ўзаро кураш олиб борадиган бўлишди.

ОЧЛда энг кўп гол урган Дарио Леонардо Конка, черногориялик Деян Дамянович ва Луис Гильерме Да Консейсао (Мурикуи)дан бири “Энг яхши легионер” бўлиш учун номзодлар рўйхатига киритилди.

Шунингдек, “Энг яхши осиёлик легионер” соврини учун Юто Нагатомо, Сон Хеюнг Мин ҳамда Кейсуке Хонда ўзаро беллашишади. Ғолиблар номи 26 ноябрь куни Малайзияда ўтказиладиган тадбирда эълон қилинади.

“Энг яхши футболчи” учун номзодлар:
Ха Дэ Сунг (Ж. Корея; “Сеул”)
Жавод Некунам (Эрон; “Истиқлол”)
Женг Жи (Хитой; “Гуангжу Эвергранд”)

“Энг яхши осиёлик легионер” учун номзодлар:
Кейсуке Хонда (Япония; ЦСКА (Россия)
Сон Хеюнг Мин (Ж.Корея; “Байер” (Германия)
Юто Нагатомо (Япония; “Интер” (Италия)

“Энг яхши легионер” учун номзодлар:
Дарио Леонардо Конка (Аргентина; “Гуангжу” (Хитой)
Деян Дамянович (Черногория; “Сеул” (Ж.Корея)
Луиз Гильерме Да Консейсао Сильва “Мурикуи”(Бразилия; “Гуангжу” (Хитой)

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика