RU

Последние новости

20:09Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  7 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  1 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  2 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  24 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  7 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  6 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

ОФК делегатлари Самарқандда бўлишди Новости

ОФК делегатлари Самарқандда бўлишди

Режа бўйича якшанба куни «Динамо» клуби ва стадионни назоратдан ўтказишлари лозим бўлган ОФК комиссияси аъзолари, кеча «Динамо» - «Қизилқум» учрашувини стадионнинг ўзидан томоша қилишди ва ўйиннинг ташкилий масалаларини кўриб чиқишди.
Деярли икки кун давомида Самарқандда бўлган делегатлар, орада Қашқадарёда бўлиб, «Шўртан» клубини ҳам назоратдан ўтказиб қайтишганди. Ниҳоят, бугун душанба куни эрталаб делегатлар «Динамо» клубини назоратдан ўтказишди. Назорат давомида ОФК Клублар мусобақалари бўлими бошлиғи Бенжамин Тан ва молия ҳисобчиси Чон Хён клубимизда бу борадаги ишларга жавобгар шахслар билан суҳбат ўтказишди. Жумладан, кечаги учрашувни бевосита стадиондан кузатган Бенжамин Тан учрашувнинг ташкил этилишини юқори баҳолади. Стадион борасида ҳам ижобий фикрлар билдирди. Шу билан бирга айрам масалалар борасида ўз маслаҳатларини билдирди.

Самарқанддаги ташриф билан ОФК комиссиясининг клубларни назоратдан ўтказилиши якунланди. Меҳмонлар кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, сўнгра Тошкентга қайтиб кетишди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика