RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

ЎФФ 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди, барча ғолиблар билан танишинг Новости

ЎФФ 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди, барча ғолиблар билан танишинг

Бугун, 14 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.


Ушбу саҳифада тадбирнинг барча совриндорларини энг биринчи бўлиб билиб бориш мумкин бўлди.





- “Йилнинг энг яхши футболчиси”  - Марат Бикмаев ("Локомотив")






- “Йилнинг энг яхши футболчиси” бўлиш учун уч нафар номзод: Марат Бикмаев, Баҳром Абдураҳимов, Отабек Шукуров.


- “Fair Play” соврини - "Қўқон-1912" ФК

- Сардор Раҳимхон қўшиқ куйламоқда


- “Йилнинг энг яхши мураббийи” - Рўзиқул Бердиев ("Насаф")


- “Йилнинг энг яхши мураббийи” учун номзодлар: Рўзиқул Бердиев, Улуғбек Бақоев ва Миржалол Қосимов


- Навбат Саидага етиб келди


- Саҳнада DJ Piligrim куйламоқда


- “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” - Людмила Карачик ("Металлург")


- “Йилнинг энг яхши клуби” -  "Локомотив" ФК

- Навбат VIA Marokand гуруҳига


- Саҳнада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева опера куйламоқда

- “Йилнинг энг яхши футзалчиси” - Констатин Свиридов ("Олмалиқ")

- “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” - Игорь Чикризов ("Пахтакор") П.С. Ушбу соврин 16 ёшгача бўлган футболчига топширилади.

- “Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси” - "Қўқон-1912" мухлислар клуби

- Саҳнада Улуғбек Раҳматуллев куйламоқда. Энди Афруз гуруҳи. 


- “Энг яхши футбол академияси” - "Насаф" футбол академияси


- Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, "Пахтакор" клуби собиқ дарвозабони Ёдгор Садиев “Ёшлар лигаси ғолиби”ни тақдирлади: "Бунёдкор" ФК


- “Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий”: Шота Арвеладзе ("Пахтакор")

- 18:25. Дастлабки номинация, “Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий” йўналишида ғолиб аниқланмоқда. Номзодлар Александр Хомяков, Шота Арвеладзе, Мирко Йеличич.

- 18:14. Саҳнада "Сабо" рақс ансамбли

- 18:10. Тадбир бошловчилари саҳнага чиқиб келишди: Даврон Файзиев, Нигора Каримбаева, Даврон Кабулов, Нилуфар Сотиболдиева. 


- 18:07. Катта экранда ўзбек футболининг тарихий ўйинлари намойиш этилмоқда.

- 18:06. Диққат тақдирлаш маросими бошланди.

- 17:53. Тадбир бошланишига оз қолди.

- "Қўқон-1912" клуби аъзолари


- 17 :35. Олий лиганинг деярли барча клубларининг бош мураббийлари шу ерда. "Насаф" ва "Олмалиқ" клуби деярли бутун таркиби билан тадбирга келган. Қолган клублардан баъзи футболчилар ташриф буюришганини кўриш мумкин.

- 17:30. Тадбир бошланишига 30 дақиқа вақт бор. Катта театр тўлиб бормоқда.

- Бугунги маросимда бир қатор номинациялар бўйича жорий йилнинг энг яхшилари аниқланади.  



“Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий” - Шота Арвеладзе ("Пахтакор")

“Ёшлар лигаси ғолиби” - "Бунёдкор" ФК

“Энг яхши футбол академияси” - "Насаф" футбол академияси

“Fair Play” соврини - "Қўқон-1912" ФК

“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” 
- Людмила Карачик ("Металлург")

“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” - 
Игорь Чикризов ("Пахтакор")

“Йилнинг энг яхши футзалчиси” - Констатин Свиридов ("Олмалиқ")

“Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси” - 
"Қўқон-1912" мухлислар клуби

“Йилнинг энг яхши клуби” - 
"Локомотив" ФК

“Йилнинг энг яхши мураббийи” - 
Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

“Йилнинг энг яхши футболчиси” 
- Марат Бикмаев ("Локомотив")


Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика