ЎФФ яна бир мураббий билан музокара ўтказмоқда
19 дек 2017 14:17
Новости
ЎФФ яна бир мураббий билан музокара ўтказмоқда
Бугунги кунда кўплаб мухлисларни бир савол қизиқтирмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасига ким бош мураббий бўлади? ЎФФ яқинда музокара олиб борилаётган 9 нафар хорижий мураббийлар номини эълон қилган эди. Маълум бўлишича, улар сафига яна бир чет эллик таниқли мураббий қўшилган. Яъни ЎФФ ҳозирда 10 нафар мураббий билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда сайтимизга ЎФФ вице-президенти Шоакрам Исроилов маълум қилди.
Яқин вақт ичида унинг кимлиги маълум қилинади. Катта эҳтимол билан айнан мана шу мураббий терма жамоамизни қабул қилиб олиши кутилмоқда.
Комментарии