RU

Последние новости

20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  91 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   255 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  22 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

ЎФФ ва ПФЛнинг эътиборсизлиги Новости

ЎФФ ва ПФЛнинг эътиборсизлиги

Мен ҳали умрим бино бўлиб бундай лоқайд ва беэътибор ташкилотни кўрмаганман.
Сайтимиз ўқувчилари жуда яхши билишади, автофалокат туфайли ногирон бўлиб қолган Камолиддин Кенжаевга ёрдам бериш мақсадида икки марта хайрия тадбири ташкил этилди. Биринчиси 22 ноябрь куни Қаршида ўтказилган бўлса, иккинчиси кеча Тошкентда бўлиб ўтди.

Қаршидаги тадбирда сайтимизнинг фаол вакили Зиёдулла Сафаров, “Насаф” футбол клуби раҳбарияти, Рўзиқул Бердиев бошчилигида мураббийлар штаби, клуб матбуот котиби Азиз Нурий катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳам қараб турмади.

Кеча Тошкентда ўтказилган тадбирга эса Камолиддин Кенжаевнинг ўзи оила аъзолари билан узоқ Яккабоғдан етиб келди. “Насаф”дан ҳам вакиллар келишди. Хайрия акциясига ташриф буюрган терма жамоамиз мураббийлари-ю, футболчиларга ҳам катта раҳмат. Шунингдек, узоқ-яқиндан ўз вақтида Камолиддин билан бирга ўйнаган футболчилар ҳам келишди. “Ёшлик” спорт мажмуасига ташриф буюрган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Лекин шахсан мени лол қолдирган ва бирмунча хафа бўлишимга сабаб бўлган ҳолат мана шу тадбирга ЎФФ ва ПФЛнинг умуман эътибор бермагани бўлди. Қаршидаги тадбир-ку майли, асосан “Насаф” зиммасида бўлди, лекин Тошкентдаги тадбир нима бўлади, қандай ўтиши билан ўзбек футболини бошқарадиган ва назорат қиладиган ташкилотнинг заррача иши бўлмади. Ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун биргина сайт раҳбари Нодирхўжа Юлдашевнинг елиб-югургани қолди, холос.

Биз ЎФФ ва ПФЛ ҳам хайрияда иштирок этиши керак эди деб айта олмаймиз. Чунки бу иш савоб учун қилинди ва унда бировни мажбурлаш керак эмас. Биз шунчаки қанийди бош ташкилотдан ҳам кимдир келса-ю, биздан бирор ёрдам керакми деган маънода қилаётган ишларимиз билан қизиқса деган хаёлда эдик. Лекин ЎФФ фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалоловни инобатга олмаганда ЎФФдан ҳам, ПФЛдан ҳам кечаги тадбирга ҳеч ким келмади.

Бу ҳақда Нодирга айтганимда, “Кубок финалидан кейинги тақдирлаш қандай ўтганини кўрдингиз-у, улардан яна нима кутиш мумкин?” каби жавобни олдим. Ҳа, тўғри, улардан бошқа ниманиям кутиш мумкин? Қизиқ, битта сайт хайрия акцияси ўтказаман деб бутун ўзбек футболи жамоатчилигини ўзига қаратиш пайида бўлса-ю, футболнинг бош ташкилоти “Ўзи нима қиляпсизлар? Биздан қандайдир ёрдам керакми?” деб икки оғиз қизиқмасдан, лоқайд ва беэътибор қолаверса! Шахсан бу менга жуда қаттиқ таъсир қилди.

Х.Холиқов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика