RU

Последние новости

17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  1 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  3 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  4 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  10 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  2 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  5 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0

ЎФФ Терма жамолар марказида мураббийлар ҳисобот топширишди Новости

ЎФФ Терма жамолар марказида мураббийлар ҳисобот топширишди

ЎФФ Терма жамоалар марказида мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Сергей Лушан, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев ва ЎФФ техник директори Рустам Акрамовлар иштирок этишди.

Кенгашда терма жамоалар мураббийлар ўтган ой амалга оширилган ишлар ҳисоботини топширишди ва май ойи учун иш режаларини тақдим этишди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовга май ойи сўнгида Уммон терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган икки ўртоқлик учрашуви учун етарлича тайергарлик кўриш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Лушан апрель ойи сўнгида Тошкентда ўтказилган йиғин ҳақида ҳисобот берди. Эслатиб ўтамиз, Сергей Лушан бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган ёшлардан иборат терма жамоа 20-30 апрель кунлари Тошкент шаҳрида йиғин ўтказди ва йиғиннинг сўнгги кунида Ўзбекистон Биринчилиги вакили – «Нбу Осиё» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушган эди.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев 22-26 апрель кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган йиғин якунлари тўғрисида ҳисобот топширди ва терма жамоанинг май ойи учун иш режаларини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон U-16 ўсмирлари, май ойи сўнгида Тошкентда навбатдаги йиғинга киришади ва Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этиладиган анъанавий «Каспий Кубоги» мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика