RU

Последние новости

18:52"Ливерпуль" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  0 18:45"Нефтчи" – "Машъал" 0:0 (матнли трансляция)  13 18:37Суперлига. "Динамо" - "Навбаҳор". Таркиблар маълум  3 18:36"Локомотив" - "Сурхон". Асосий таркиблар маълум  1 17:17Ковач "Тоттенхем"ни бошқариши мумкин  0 16:41"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Боуэнни сотиб олмоқчи  3 16:08Винисиус "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин  6 15:30"Бургутлар"нинг баланд парвози — "Андижон" "Сўғдиёна"ни тор-мор этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:24Тошкентда Европа клублари скаутлари иштирокида йиғин бўлади. Бу ҳақиқий имкониятми ёки шов-шувли маркетинг?  5 14:55"Интер" "Ливерпуль” футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:25Алижоновнинг ҳолати қандай?  6 14:02Иван Бошкович юбилей ўйинда энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди  6 13:37Португалиялик легионер "Пахтакор"да тиббий кўрикдан ўтолмагани маълум бўлди  5 13:20"Қизилқум" мураббийи: "Клуб раҳбарияти кучли бешликка кириш вазифасини қўйган, биз ундан юқорироққа интиламиз"  2 13:06Бабаян нега Турғунбоевни "Сўғдиёна"га қарши ўйин қайдномасига киритмади?  3

ЎФФ рахбари “Бунёдкор” ФКни табриклади Новости

ЎФФ рахбари “Бунёдкор” ФКни табриклади

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов 2013 йилги Ўзбекистон чемпиони – “Бунёдкор” ФКни табрикнома юборди.
“Бунёдкор” футбол клуби маъмуриятига
Ўзбекистон футбол федерацияси “Бунёдкор” футбол клубининг аҳил жамоасини футбол бўйича 2013 йилги олий лига мусобақасида олтин медалларни қўлга киритганлиги, шунингдек, Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлиб, мавсумни олтин дубль билан тугатганлиги муносабати билан самимий табриклайди.

Дарҳақиқат, 2013 йилги мавсумда чемпионлик пойгаси ҳар қачонгидан шиддатли ва қизиқарли кечди. Аввалги йилларга қиёсан бу йилги кураш чемпионатнинг сўнгги турига қадар уч жамоа ўртасида қизғин тус олди ва унда “Бунёдкор” футбол клуби кучли иродасини намойиш этиб, ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритди.

Умид қиламанки, “Бунёдкор” футбол клуби олдинга интилишда давом этади ва 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида яхши иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилади.

Олтин медаллар муборак бўлсин!

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти                   М.З.Усмонов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика