RU

Последние новости

08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  5 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  3 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  1 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  9 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  7 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  15 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  3 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  18 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  22

ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди. Азизов ва Эрматов қайта сайланишди Новости

ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди. Азизов ва Эрматов қайта сайланишди

Бугун, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди.


Ушбу саҳифада жараённи онлайн кузатиб бориш мумкин. 



ЯНГИЛАШ


Шу билан ЎФА навбатдаги ҳисобот сайлов конгресси якунига етди.


Абдусалом Азизов: "Аввало яна 4 йил муддатга сайлаганинглар учун барчага раҳмат айтаман. ОФК ва ФИФА ёрдамида футболимиз ривожланиши учун ишладик. Аммо миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ишимизда камчиликлар борлиги кўриниб қолди. Олдимизда Париждаги Олимпиадага чиқиш вазифаси турибди. 2026 йилги мундиалга ҳам чиқиш Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар олдига вазифа қилиб қўйилди. Бундан ташқари миллий чемпионатимиз савиясини ошириш, жамоалар атрофидаги қинғирликларни йўқотиш керак.


ЎФА Ижроия Қўмита 9 та аъзолигига қуйидагилар сайланди:
Миробидова Эдита Лукмановна
Абдувахитов Абдужаббор Абдусаттарович
Исоқов Тўлаган Улмасович
Усманов Жахангир Мираброрович


ЎФА вице президенти лавозимига 6 нафар номзоддан 5 нафари ўз номзодини қайтиб олган. Фақатгина бир номзод Икрамов Азизбек Исроилович қолган. Унга бир овоздан овоз беришди ва Икрамов Азизбек Исроилович ЎФА вице президенти этиб сайланди. Яна бир вице президент кейинги сайловда сайланади.

Ҳисобот-сайлов конгресси раиси Хабибулла Мирзаханов маълумот бермоқда:

"45та аъзо ташкилот ЎФА президенти лавозимига Абдусалом Азизов номзодини илгари сурган, 42та аъзо ташкилот эса ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимига Равшан Эрматов номзодини илгари сурган. Шу боис Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматовни яна бир бор ўз лавозимларига қайта сайланганлари билан табриклайман", - дейди Хабибулла Мирзаханов.


14:55. Аваз Максумов Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирмоқда.


ЎЗБEКИСТОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНГРEССИ КУН ТАРТИБИ:
I. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йил 19 июнда ўтказилган навбатдан ташқари Конгресс баёнини тасдиқлаш.
II. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тасдиқланган Уставига асосан мустақил қўмиталар ва юрисдикция органларини фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида.
III. Молиявий ҳисобот ва йиллик ҳисоботни ўз ичига олган йиллик аудиторлик ҳисоботни тасдиқлаш.
IV. Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
V. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти, Вице-президентлари ва Ижроия Қўмита аъзоларини сайлаш.


14:46. Тадбирни ЎФА Бош котиби Аваз Максумов очиб бермоқда

14:40. ЎФА фаолиятига оид ролик намойиш этилмоқда

14:38. Абдусалом Азизов бошчилигидаги ЎФА раҳбарияти МОҚ анжуманлар залига кириб келди.

Рейтинг: -57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика