RU

Последние новости

01:29ЖЧ-2026 саралаш. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  0 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  9 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  32 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  19 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2

ЎФАда болалар футболини ривожлантириш бўйича янги бошқарма иш бошлайди Новости

ЎФАда болалар футболини ривожлантириш бўйича янги бошқарма иш бошлайди

Футболни ривожлантириш бошқармаси Ўзбекистон Республикасидаги барча ҳудудларни қамраб олади ва футболдаги энг муҳим бўғин болалар футболи билан шуғулланади.

Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Умид Аҳмаджоновнинг топшириғи билан тузилган янги тизим асосида ишлайдиган бошқарма қуйидаги асосий ишлар билан шуғулланади:

- Болалар футболида ёши кичрайтирилган футболчиларга қарши курашиш.
- Маълумотлар базасини шакллантириб бориш (статистика).
- Ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари селекция ишларини олиб боришлари учун мусобақалар ташкил этиш.
- Мактабгача таълим, мактаб, маҳаллаларда футболни оммавийлаштириш ва улар ўртасида мусобақалар уюштириш.

Юқоридаги асосий ишлардан ташқари, бошқарма барча вилоятларда худди пойтахтдагидек юқори сифатда мусобақаларни ташкил этиш билан шуғулланади.

Мазкур бошқарма бўйича янги ишчи гуруҳ шакллантириляпти ва у ерда жам бўладиган ходимлар гуруҳи апрель ойининг учинчи декадасида барча вилоятларда бўлиб, май ойининг биринчи ўн кунлигида ҳудудлар географиясидан келиб чиққан ҳолда мукаммал тизим ишлаб чиқади ва уни амалга тадбиқ этади.

Бошқарма ЎФА ва Испания ФФ ўртасида тузилган меморандум асосида Ўзбекистонга Европа футболи методикасини тадбиқ этади. Шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларда хориж клублари иштирокида халқаро мусобақаларни кўпайтирган ҳолда туризм ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Айни пайтда болалар клубларининг хорижга чиқишини кўп кузатяпмиз. Ҳар доим ҳам истеъдодли футболчи чет элга чиқа олмайди. Бу борада ЎФА қошидаги бошқарма босқичма-босқич хориж клубларини юртимизга олиб келиш бўйича иш олиб боради. Шунда кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш имконияти чекка-чекка қишлоқ вакилларига ҳам насиб этади.

ЎФА бошқармаси истеъдодли футболчилар Европа скаутлари назарига тушиши учун мусобақалар сонини кўпайтиради ва  топ-клублар скаутларини Ўзбекистонга жалб қилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика