RU

Последние новости

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

ЎФА Вадим Абрамовни кечирди Новости

ЎФА Вадим Абрамовни кечирди

Сўнгги бор Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган ўзбекистонлик мутахассис Вадим Абрамов профессионал фаолиятини давом эттириши мумкин.

Вадим Абрамов бу борада Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат билан чиққанди. Ташкилот Ижроқўми унинг аризасини ўрганиб чиқди ҳамда Вадим Абрамовга мураббийлик фаолиятини давом эттириш учун рухсат берди.

Мазкур мутахассис мамлакат футболи учун салмоқли меҳнат қилган. У эришган натижалар ҳурматга лойиқ. Шу билан биргаликда Вадим Абрамов ҳам футболчилар, мураббийлар ва мутахассисларни ҳурмат қилиши лозим.

Мураббийлар, клублар раҳбарлари битта жиҳатни тўғри тушуниб олиши керак. Бундан буён футбол бедарвоза бўлмайди. Ҳар бир иш, ҳар бир ҳатти-ҳаракатнинг жавоби бўлмоғи лозим. Ҳозирда ҳам буни англаб етмаётган ва ўз холича иш олиб бораётган кишилар орамизда бўлиши мумкин. Кимдир футболга гард юқтирмоқчи бўлса, унга орамизда жой йўқ. Ўз ишини билиб, профессионал тарзда адо этиш истагида бўлган, ўз устида ишлашдан тўхтамайдиган кадрлар учун эса барча эшиклар очиқ.

ЎФА Вадим Абрамовнинг келгуси фаолиятига омад тилайди.

Рейтинг: +235   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика