RU

Последние новости

17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  2 17:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Таркиблар маълум  7 17:10Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  11 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  4 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0

ЎФА томонидан ОАВ вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилади Новости

ЎФА томонидан ОАВ вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни оммавийлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Турли соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақалари ҳамда футбол фестиваллари ташкил этилмоқда.

Жумладан, «27 июнь - матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси шу йилнинг июнь ойида ОАВ вакиллари ҳамда журналистлар ўртасида мини-футбол мусобақаси ташкил қилишни режалаштирган.

Ушбу футбол мусобақасини ташкил қилишдан асосий мақсад футболнинг оммавийлигини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, мусобақа иштирокчилари ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни кучайтиришдан иборат.

Мусобақа Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали футбол майдонларида ташкиллаштирилади.

Ушбу футбол мусобақасида иштирок этишни истаган ОАВ вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциациясининг матбуот хизматига media@the-uff.com электрон почтаси орқали мурожаат этишлари мумкин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика