RU

Последние новости

20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  0 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  7 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  0 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  1 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  1 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  2 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  11 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0

ОФК конгресси бўлиб ўтди, ЎФАнинг позицияси барчани ҳайрон қолдирди Новости

ОФК конгресси бўлиб ўтди, ЎФАнинг позицияси барчани ҳайрон қолдирди

Бугун ОФК штаб-квартирасида мазкур ташкилотнинг 28-конгресси бўлиб ўтди.

Конгрессда бир қатор масалалар билан бир қаторда ОФК Низомига ўзгартириш киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Гап шундаки, 2019 йилнинг 6 апрель куни ОФК президентлигига навбатдаги сайлов ўтказилади. Сал аввалроқ сайтимизда "ОФК президенти шаффоф сайлов ҳақида гапирди" хабарини чоп этгандик. 



Конгрессда сўзга чиққан ОФКнинг амалдаги президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа сайлов жараёнида ҳаммаси шаффоф бўлишини алоҳида таъкидлади. Бугунги конгрессда кўтарилган энг муҳим масала - Осиё футбол конфедерациясининг янги Низомига кўра, ОФК президенти бўлишга даъвогар шахс ОФКга аъзо исталган учта мамлакат қўллаб-қувватлаши туфайли ўз номзодини илгари суриши мумкин бўлади. 

Яъни, бундай ҳолатда президентликка ўз номзодини қўйган вакилни ўзи яшаб турган мамлакат футбол федерацияси қўллаб-қувватламаслиги мумкин, бироқ бошқа исталган учта федерация маъқулласа сайлов жараёнида иштирок эта олади. Соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, айтайлик, кимдир Ўзбекистондан ОФК президентлигига ўз номзодини қўймоқчи. Лекин унинг номзодини Ўзбекистон футбол ассоциацияси қўлламаяпти. Бироқ Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон қўлласа президентликка даъвогар шахс бемалол ўз номзодини қўя олади. Худди шундай имконият бошқаларда ҳам бир хил даражага тенг бўлади. 

Бугунги конгрессда ташкилот Низомига айнан шу масала бўйича ўзгартириш киритиш илгари сурилди. ОФКга аъзо 42та мамлакат "Ҳа" деган бўлса, фақат 4та давлат вакиллари "Йўқ" дейишди. Қизиғи шундаки, "Йўқ" деганлар орасида ЎФА ҳам бор. Биздан ташқари БАА, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ҳам ўзгариш бўлишини хоҳламади.


Шу ўринда нима сабабдан "Йўқ" деган бошқа давлатларни тушунса бўлади. Гап шундаки, навбатдаги президентлик сайловида Саудия Арабистони ва Жанубий Кореядан бир нафардан номзод бўлади. Шу боис улар бу ўзгаришга қарши. БААга келсак, мамлакат футбол федерацияси бу борада Саудия Арабистони томон бўлмоқда. Шунингдек, ОФКнинг ҳозирги раҳбари Шайх Салмон баҳрайнлик бўлса-да, Баҳрайн футбол федерацияси ҳам унинг номзодини маъқулламаяпти. Чунки Баҳрайн ҳам бу ўринда Саудия Арабистони тараф. Шунинг учун Саудия Арабистони таъсирида қолган Баҳрайн ўз фуқаросининг номзодини қўллаб-қувватламайди. 

Шу ўринда бир савол туғилади: конгрессда иштирок этган ЎФА вакиллари нега "Йўқ" деган ёзувни кўтаришди. Бу билан ЎФА Шайх Салмонга қарши дейилмоқчими? Яъни, биз ҳам Саудия Арабистони томонига ўтиб олдик деса бўладими? Юқорида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Жанубий Корея билан юзага келган вазиятни тушунтириб ўтдик. Лекин биз нега қаршимиз? Ва бу билан нимага эриша оламиз? 

Эсингизда бўлса, шу йилнинг 26 сентябрь куни Тошкентда биринчи марта ОФК Ижроқўм йиғилиши ўтказилганди. Шу муносабат билан ОФК президенти Шайх Салмон юртимизга ташриф буюрган ва ташриф давомида баъзи масалалар кўтарилганди. Шуни айтиб ўтиш жоиз, ўшанда ОФКга аъзо ташкилотларнинг аксарияти Ижроқўм йиғилиши Тошкентда бўлиб ўтишини маъқулламаган. Бу аввало виза муаммоси ҳамда баъзи шаҳарлардан Тошкентга тўғридан-тўғри рейс йўқлиги билан изоҳланганди. Шунга қарамай, ОФК президенти йиғилиш Тошкентда бўлиб ўтишини қўллаб-қувватлаган ва барчани кўндира олганди. 

Наҳотки энди вазият ўзгарган бўлса? Яхши биласиз, 2020 йил Таиландда ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионати саралаш босқичининг биз жой оладиган гуруҳ ўйинлари келаси йил мартда Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳам Шайх Салмон туфайли бўлса керак. ОФК президентининг ёрдами фақат шу билан чекланиб қолмайди. 2016 йил футзал бўйича Осиё чемпионати ҳам Тошкентда ўтказилишида ОФК раҳбарининг қарори катта роль ўйнаганди. 

Чунки ўша мусобақа туфайли биз тарихда илк бор футзал бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганмиз. Агар ЎФА ҳозирдан ОФКнинг амалдаги президентига қарши чиқишни бошласа, бу ҳолат эрта-индин БИЗга ўз таъсирини кўрсатмасмикин. Биз кўпроқ мана шундан хавотирдамиз. Ҳали олдинда клублар ва Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари иштирокида кўплаб халқаро ўйинлар борлигини унутмаслик лозим. 


Х.Холиқов


Рейтинг: -50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика