RU

Последние новости

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  1 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  23 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди Новости

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди

Хабарингиз бор, 27 сентябрдан 8 октябрга қадар Кувайтда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

Унда қитъамизнинг энг кучли жамоалари бош соврин учун кураш олиб борадилар. Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон вакилларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА раҳбарияти мазкур йирик мусобақа олдидан Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Учрашув аввалида олдимизда турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирилди. Унга етарлича тайёргарлик кўрилгани, бир қанча йиғинлар ва халқаро учрашувлар ташкил этилгани қайд этилди. Футзал терма жамоамиз йирик турнирларда мунтазам иштирок этиб келаётгани айтилиб, бу галги турнирда ҳам муносиб иштирок этган ҳолда юқори ўринни қўлга киритишга тилак билдирилди.

Бутун халқимиз, футбол жамоатчилиги ва мухлислар мусобақа давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаши, вакилларимиз эса бирдам бўлиб, Ватанимиз шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиши кераклиги таъкидланди.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футзалчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан кейин Равшан Ирматов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Учрашув якунида ЎФА раҳбарияти масъулиятли турнир олдидан яна бир бор жамоамизга омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз Осиё кубогидаги иштирокини 27 сентябрь куни Туркманистонга қарши ўйин билан бошлайди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика