RU

Последние новости

19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  4 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  5 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1

ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин Новости

ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нико Шермерс билан кўришди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов учрашувда ўзбек футболининг тарихи, Президент ташаббуси билан қад ростлаётган Миллий футбол марказининг фаолияти ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириб, ассоциация икки мамлакат футболининг ривожи йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, аёллар ва болалар футболини ривожлантириш, икки мамлакат футболи мутахассислари иштирокида тажриба алмашиш мақсадида турли семинарлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Футбол таълими, технологиялар ва спорт тиббиёти йўналишларида ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, Нидерландиянинг етакчи клубларидан бири бўлган ПСВ Эйндховен вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этиш, иқтидорли футболчиларни аниқлаш тизимини самарали йўлга қўйиш ва бу борада музокаралар олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика