RU

Последние новости

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  3 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  13 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

ЎФА президенти Абдусалом Азизов МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец билан учрашди Новости

ЎФА президенти Абдусалом Азизов МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец билан учрашди

Хабарингиз бор, ЎФА томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш мақсадида хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчиковлик билан ўрганиб чиқилди.

Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул деб топилди.

ЎФА раҳбари Сречко Катанец бошчилигидаги Миллий терма жамоамиз мураббийлар штабига Ўзбек халқининг азалий орзуси ҳисобланган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини қўйди. Бу йўлда келажакни кўзлаб, ёш, истеъдодли, курашувчан ва ватанпарвар футболчилардан иборат рақобатбардош таркибни шакллантириш зарур эканлигини аълоҳида таъкидлади. 

Ўз навбатида, Сречко Катанец ишонч ва имконият учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ҳамда бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда ҳар бир ўйинда жамоани фақатгина ғалаба томон етаклашини айтиб ўтди.

Маълумот ўрнида, бугун Сречко Катанецнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шартномага кўра, словениялик мутахассис 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика