RU

Последние новости

13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  45 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  14 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан шартномани узайтирди Новости

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан шартномани узайтирди

ЎФА бугун Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритаётган мутахассис Денис Иванков билан шартномани узайтирди.

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз штабида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаётган Денис Иванков бугун ЎФА билан янги шартнома имзолаган. Яқинда расман "Насаф"дан кетган мутахассис ЎФА билан 3 йиллик битимга имзо чекди.

Қайд этиш керакки, Иванков бундан буёғига нафақат миллий термада, балки Олимпия терма жамоаси мураббийлар штабида ҳам фаолият кўрсатади. Денис Иванков МТЖда Эктор Куперга, ОТЖда эса Любинко Друловичга ёрдам беради.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Денис Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ва Умиджон Эргашев каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Айни пайтда Иванковнинг барча шогирдлари терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Рейтинг: +78   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика