RU

Последние новости

11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  0 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  3 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  5 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  5 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  8 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  10 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6

ЎФА Этика қўмитасининг қарори. «Қўқон-1912» ҳакамларни сотиб олганликда айбор деб топилди Новости

ЎФА Этика қўмитасининг қарори. «Қўқон-1912» ҳакамларни сотиб олганликда айбор деб топилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан тақдим этилган ЎзФҲМ ҳакамлари Хусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамов ҳамда «Қўқон-1912» футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мўминовнинг келишилган ўйинларда иштирок этганлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Қўмита томонидан кун тартибидаги масалани ўрганиш давомида аниқланишича, 2023 йил 22 март куни Пролига доирасида бўлиб ўтган «Қўқон-1912» – «Машъал» футбол клублари ўртасидаги учрашувдан олдин «Қўқон-1912» футбол клуби вакили Шуҳрат Мўминов Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Хусан Музаффаровга «Қўқон-1912» футбол клуби фойдасига ҳакамлик қилишини сўраб мурожаат қилган ҳамда эвазига пул маблағи таклиф қилган. Учрашув бош ҳаками Хусан Музаффаров ушбу таклифга рози бўлган ва ўйин «Қўқон-1912» футбол клуби фойдасига якунланган.

Шунингдек, 2023 йил 18 июнь санасида Пролига доирасида бўлиб ўтган «Орол» – «Қўқон-1912» футбол клублари ўртасидаги учрашув олдидан «Қўқон-1912» клуби вакили Шуҳрат Мўминов ўйин ҳакамлари Хусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамовларга учрашувни «Қўқон-1912» клуби фойдасига ҳал бўлиши учун моддий манфаат таклиф этган. Учрашув бош ҳаками Хусан Музаффаров мазкур таклифга рози бўлган ҳамда пул маблағларини ёрдамчи ҳакамлар Обид Жумаев ва Жасур Рустамовлар билан ўзаро бўлиб олганлар.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Хусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамовни ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларини бузган деб топди. Уларга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, «Қўқон-1912» футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мўминов ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига асосан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ФИФА, ОФК, «Спортрадар» ва бошқа тегишли ташкилотлар билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, келгусида аниқланадиган ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика