RU

Последние новости

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  7 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  150 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  35 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  20 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

ЎФА Этика қўмитаси тўлиқ ислоҳотга муҳтож. Норсафаров ва бошқаларга адолатсизлик қилиндими? Новости

ЎФА Этика қўмитаси тўлиқ ислоҳотга муҳтож. Норсафаров ва бошқаларга адолатсизлик қилиндими?

Бироз олдин ЎФА Этика қўмитасининг ҳакамлар юзасидан қарорлари эълон қилинди.

Бу борада шахсан ўзимда бир нечта хулоса ва фикрлар уйғонди. Шуларни бўлишишга қарор қилдим

1. Нима учун бу январь ойидаёқ эълон қилинмади? Фақатгина Асимов фаолиятини якунлагани ҳақида баёнот берилди, холос. Ваҳоланки, Асимов ҳам, Каримовда ҳам айбловлар, натижага таъсири борликда алоқадор бўлиб чиқди. Улар жимгина чамадонни йиғиштириб қўя қолишди ва осонгина қутулишди. 

2. Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов Фирдавс Норсафаров ўша вақтда  гап 2024 йилнинг августи ҳақида кетмоқда маълум муддатга четлаштирилган. Лекин нима учун на ЎзФҲМ, на ЎФА Этика қўмитасининг бу ҳақидаги маълумотномаси оммага тақдим қилинмади. Шаффофликнинг фақат устки ойнаси шаффоф бўлиб чиқяптими? Ойна ортида нима ишлар бўлаётганини билган биляпти билмаган йўқ. Хуллас янги мавсум бошланишидан бироз ўтиб бу уч ҳакамга нисбатан қўлланилган чеклов вақти тугаган. Демак ҳеч қандай айб ёки бошқа аргумент топилмаган деган хулоса келяпти. Ортда қолган 7 ойни улар шунчаки ўтказишди. Фирдавс Норсафаров ЖЧ-2026да ВАР ҳаками сифатида иштирок этиши мумкин эди, рўйхатга киритилганди ҳам. Ҳакамлар ЎзФҲМ деган ташкилотники. Шундай экан уларнинг ҳам бу қарорларга таъсири бўлганми ёки йўқ деган саволлар ҳам қийнамоқда. 

3. Жорий мавсум 5 та тури аввалги йилларга нисбатан жиддий хатолардан холи ўтди десак муболаға бўлмайди.  Ваҳоланки, бир пайтлар ВАР ранглари адаштириб юборилган, нотўғри қарорлар сабаб очко йўқотишлар илк турданоқ бошланиб кетган йилларни кўрганмиз. Ўйинлар шиддатли ўтишини, 22 кишининг меҳнатини майдондаги 3 киши ўзгартириб юбормаслиги тарафдориман. Майдонда футбол кўрайлик, тамом. 

4. ЎФА Этика қўмитаси тўлиқ реформага муҳтож.  Бугунги тезкор замонда 7 ой олдинги воқеа устидан бугун қарор чиқарилганини маълум қилиниши ўта тушунарсиз. Улар дисквалификация ёки шунга ўхшаш вазиятларга аниқлик киритиб оммага айтгунича футболчи, ҳакам, мураббий ва бошқаларнинг муддати тугаб қайтади ҳам. 

А.Искандаров

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика