RU

Последние новости

20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  4 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  14 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3

Одилбек Абдумажидов: "Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман" Новости

Одилбек Абдумажидов: "Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман"

Кеча Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тожикистон U-23 билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Мазкур учрашувда термамизнинг қўли баланд келди. Ўйин ниҳоясига етгач, "Ордабаси"да муваффақиятли тўп тепаётган ҳимоячи Одилбек Абдумажидов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақидаги таассуротларим аъло даражада. Олдин ҳам Тожикистонга қарши ўйнаганмиз, яхши шаклланган жамоа. Осиё Кубоги олдидан охирги ўртоқлик учрашувимизни ўтказдик. 

Жамоамиз футболчилари энди йиғилишди. Ушбу ўйин бир-биримизни яхши тушуниб олишимиз учун ташкил қилинганди. Мақсадимиз жиддий, Аллоҳ насиб қилса, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Оёғингиз лат егандай туюлди, жароҳат олмадингизми?

- Йўқ, ҳаммаси жойида. Оёғимни озроқ шикастлаб олдим, холос. 

- "Ордабаси"даги фаолиятингиз жуда яхши кечяпти. Бошқа жамоалардан қизиқиш бўлмадими?

- Аллоҳга беҳисоб шукр, "Ордабаси"даги фолиятим яхши кечмоқда. У ерда ижара асосида ўйнаяпман. Ҳали "Металлург" билан яна 2 йиллик шартномам бор. Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман. Бунга астойдил ҳаракат қиламан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси Осиё Кубогидаги иштирокини 1 июнь куни Туркманистонга қарши учрашув билан бошлайди. Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади ва у 20:30 да бошланиши режалаштирилган.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика