RU

Последние новости

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  5 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  20 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  27 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

"Odil Junior Capri"нинг энг яхши футболчилари кўрикдан ўтиш учун Милан шаҳрига борадилар Новости

"Odil Junior Capri"нинг энг яхши футболчилари кўрикдан ўтиш учун Милан шаҳрига борадилар

Теги :  Odil Junior Carpi
2017 йил бошида Европа методикаси асосида иш бошлаган "JFL Tashkent" жамоаси, Европада ўз номига эга бўлган "Карпи" жамоаси билан шартнома имзолагач "Odil Junior Carpi" номида фаолиятини давом эттира бошлаганди.

Одил Аҳмедов ва "Dolce Italia" компанияси ҳомийлигида амалга оширилган ҳамкорлик натижасида, шу йилнинг 28 ноябрь - 7 декабрь кунлари клуб тарбияланувчилари Италияда кўрикдан ўтадиган бўлдилар.


Унга кўра "Карпи" футбол клуби академияси мураббийлари 4 кун давомида Абруццодаги филиалларида ўзбекистонлик ёш футболчилар билан машғулот ўтказадилар. Шундан сўнг, Миланда кўрик бўлиб ўтади. 2 кун давом этадиган кўрик блиц турнир асосида ташкил қилинади унда Милан ва Турин жамоалари қатнашадилар. Буларни барчаси "Odil Junior Capri"нинг Италияга ташриф буюриши муносабати билан бўлаяпти.

2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган 9 нафар футболчи "Карпи" жамоасига манзур келса, уларнинг ота-оналари билан шартнома имзоланади.

Сафар давомида клубнинг икки нафар мураббийлари, Зайниддин Тожиев ва Жаҳонгир Усмонов Европа методикаси билан яқиндан танишадилар.

"8 ой давомида қилган меҳнатимизни синаб кўриш мақсадида клуб раҳбарияти бизни Италияга юбораяпти. Эътиборлиси шундаки, сафарга шу ёшдаги энг истеъдодли футболчилар йўл олаяпти. Бу ерда ҳеч қандай пул роль ўйнамади. Мақсадимиз ўзбек истеъдодини нималарга қодирлигини кўрсатиш ва италиялик скаутларни назарига тушиш, футболчи бўлиб кучли бешликка бора олмадим, шогирдларимдан ҳеч бўлмаса бири муваффақиятга эришса мен ўша ерда тўп тепгандек бўламан. Бизни қўллаб-қувватлаётган собиқ жамоадошим Одил Аҳмедов ва "Dolce Italia" компаниясига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман", - дейди Зайниддин Тожиев.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика