Одил Аҳмедов Тошкентга учиб келмоқда, лекин...
02 фев 2020 15:07
Новости
Одил Аҳмедов Тошкентга учиб келмоқда, лекин...
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Шанхай СИПГ" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Тошкентга учиб келмоқда.
"Коронавирус туфайли "Шанхай СИПГ" хорижда йиғин ўтказишга қарор қилди. 22 февраль куни бошланиши керак бўлган Хитой Суперлигаси номаълум муддатга қолдирилди. 12 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси доирасида "Сидней"га қарши сафарда ўйнашимиз керак. Қисқа муддат Ўзбекистонда бўламан ва "Шанхай СИПГ" ихтиёрига учиб кетаман", - дейди Одил Аҳмедов championat.asia сайтига.
Маълумот учун, "Шанхай СИПГ" 2019 йилнинг июль ойида Аҳмедов билан ўртадаги шартномани икки йилга узайтирган эди.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии