RU

Последние новости

11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  0 10:42Жек Грилиш АПЛнинг бошқа бир ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  1 10:00«Реал» ёзда кимлар билан шартнома тузишини аниқлаб олди  1 09:24«Барселона» Левандовскига Германиядан ўринбосар топди  3 08:50Криштиану Роналду навбатдаги соврини қўлга киритган ўз фикрларини билдириб ўтди  6 08:18«Рома»нинг янги мураббийининг номи деярли маълум  11 07:44Остон Ўрунов «Персеполис»дан қимматбаҳо совға олди  8 00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  12 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  1 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  2 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  1 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  17 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  16 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  2

Одил Аҳмедов «Қатарга урган голим ҳаётимни ўзгатириб юборди» Новости

Одил Аҳмедов «Қатарга урган голим ҳаётимни ўзгатириб юборди»

Ҳар қандай йирик турнир пайтида унда иштирок этаётган терма жамоаларнинг етакчи футолчиларига журналистлар томонидан катта қизиқиш бўлиши табиий. Шундай вазиятларда улар футболчилардан интервью олишга шошиладилар.
Осиё Кубоги-2015 баҳслари пайтида ОАВ Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига ҳам катта эътибор қаратиб улардан интервью олишга ҳаракат қилмоқдалар. Футболчилар ҳам ўз навбатида журналистларга нисбатан ҳурмат юзасидан интервью беришга қаршилик қилмаяптилар. КХДР терма жамоасига қарши ўйин олдидан маҳаллий журналистлар Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Одил Аҳмедовдан интервью олишди. Қуйида ушбу интервьюни тўлиғича ўқишингиз мумкин.

-Одил, тўрт йил олдин Қатарда ўтказилган Осиё Кубоги баҳсларида мусобақанинг илк голини киритган эдингиз. Ўша гол жуда чиройли бўлган эди. Ўша урган голингизни ҳозир эслай оласизми ва умуман у сиз учун қандай аҳамияга эга?
- Албатта эслайман. Ўша гол Қатардаги мусобақа давомида яна ҳам яхшироқ ўйнашга ва ўз кучимга бўлган ишончни ортишига сабабчи бўлган эди. Қолаверса, ушбу гол менинг хаётимни ўзгартириб юборди. Ўша голдан сўнг кўпгина жамоалардан менга таклиф тушди. Якунда эса Россия Чемпионатига йўл олдим.

- Ўша урган голингизни Йон Арне Риисенинг голига ўхшатишади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Бу ҳақда сиздан энди эшитдим. Шундай бўлса ҳам, Риисега ўхшаган кучли футболчиларга қиёслашлари ёқимли. Бу менга қўшимча куч бериши мумкин.

- Худди шундай голни сиздан КХДРга қарши ўйинда кутсак бўладими?
- (Кулади). Агар менда рақиб дарвозасига гол уриш учун қулай имконият бўлса, албатта ундан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Эртага шундай вазият бўлиб қолса гол уришга ҳаракат қиламан, аммо худди шундай гол бўлади деб ваъда бера олмайман. Буни уддалаш жуда қийин. Асосийси - жамоа ғалабаси. Ким гол уришини эса фарқи йўқ, жамоа манфаати биринчи ўринда бўлиши керак.

- Айтингчи, узоқ масофалардан зарба беришни машқ қиляпсизми?
- Менинг позициямда ўйнайдиган футболчи яқин масофалардан ҳам, узоқ масофалардан ҳам зарба беришга тайёр бўлиши керак. Умуман, мен ҳам дарвоза томонга зарба беришни хуш кўраман.

- Ўзбекистон терма жамоаси Австралиядаги мусобақада ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Биз камида Қатардаги натижамизни яхшилашни истаймиз. Ҳозирда гуруҳ босқичи ўйинлари ҳақида кўпроқ ўйлашимиз керак.Ундан кейинги босқичдаги ҳар бир ўйин эса финалга тенг бўлади.

- Агар Ўзбекистон Осиё Кубогида ғалаба қозона олса, бу сиз учун қандай аҳамиятга эга бўлади?
- Биз буни жуда истаймиз. Терма жамоа эса, ушбу орзуга эришиш учун бор кучини ишга солади. Осиё Кубогини ютишни албатта ҳамма истайди. Бу Осиё қитъасида тўп сурадиган ҳар қандай футболчи учун шараф. Биз бу турнирда ғалаба қозона олсак, бу Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун байрам бўлар эди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика