RU

Последние новости

20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  1 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  3 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  0 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  4 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  4

Одил Аҳмедов: "Катта йўлга чиқдик!" Новости

Одил Аҳмедов: "Катта йўлга чиқдик!"

Эртага Одил Аҳмедов футбол академияси қошида ташкил этилган "Олимпия" жамоаси Ўзбекистон Кубогида 1-тур учрашувини ўтказади.

Рақиб кубок учун асосий даъвогарлардан бири – "Навбаҳор". Баҳс олдидан клуб раҳбари Одил Аҳмедов билан қисқача суҳбатлашдик.

- Йил бошида 2 нафар футболчимиз Про лигадаги "Локомотив" ва "Пахтакор" U-21 жамоалари сафига бориб қўшилди. Қолган ўйинчиларни ҳам шакллантириш мақсадида Биринчи лигага жамоа қўйишга қарор қилдик. Натижада 6 йил аввал ташкил қилган академиямиз, бугун Олимпия захиралари коллежи билан ҳамкорликда катта клубга айлана олди. Биз жорий мавсум ПФЛ Биринчи лигасига жамоа қўйиш билан бирга, кубок саралаш ўйинларида ҳам қатнашдик. Даставвал жамоа "Қумқўрғон-1977" жамоасини мағлубиятга учратди, кейин "Жайхун"дан устун келди. Шундан сўнг биз "Андижон", "Навбаҳор" ва "Олимпик" жамоалари ўрин олган гуруҳдан жой олдик. 

- Жамоа уй ўйиниларини қайси аренада ўтказади?

- Шу ўринда, Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги қошидаги Республика олимпия ва паралимпия захиралари коллежига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтсам. Айнан шу даргоҳ билан ҳамкорликда ишлаб келяпмиз. Ўзим ҳам шу мактаб тарбияланувчисиман. Биз ўқиб юрган кезларимизда бу ердаги стадионда Иккинчи лига учрашувлари бўлар ва мен гуруҳдошларим билан барча ўйинларни томоша қилардик. Мана шу анъанани тикладик, энди бу ердаги стадионга катта футбол қайтди. Уй ўйинларимизни айнан шу аренада ўтказамиз. ФИФА талабларига тўлиқ жавоб берадиган иккинчи стадионимизни ҳам қурилиш ишлари битиб қолди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил, ўша ерда гаплашамиз.

- Эртанги ўйин ҳақида нима дейсиз?

- Таркибимиз негизи 2006 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат. Мақсадимиз – уларни катта футболда чиниқтириш. Ўзбекистон Кубоги бизнинг ёш тарбияланувчилар учун жуда катта тажриба майдони. Энг асосий вазифамиз – футболчиларимизни Суперлига жамоаларига тайёрлаб бериш.

Эслатиб ўтамиз, эртанги учрашув Тошкентдаги РОЗК стадионида 16:45 да старт олади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика