RU

Последние новости

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Одил Аҳмедов: "Камида аввалги натижани такрорлашимиз керак" Новости

Одил Аҳмедов: "Камида аввалги натижани такрорлашимиз керак"

Бугун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимидан кейин Одил Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Қизиқарли ва тенг кучли терма жамоалардан иборат гуруҳ. 2011 йил кўрсатган натижамиз самараси ўлароқ, бу сафар биринчи саватчадан жой олдик. Саудия Арабистони Осиёнинг кучли терма жамоаларидан бири. КХДР сирли рақиб, Хитойдан сўнгги йилларда устун келяпмиз. Бу эса бизга қўл келиши аниқ. Аммо яхши тайёргарлик кўрсак ва ўртоқлик ўйинлари етарлича бўлса, биз гуруҳда пешқадам бўла оламиз.  

- Гуруҳдан чиқсак, "А" гуруҳи вакилларига қарши баҳс олиб борамиз. Катта эҳтимол билан Австралия ва Жанубий Корея терма жамоаларидан бирига қарши майдонга тушамиз.

- Бу икки терма жамоадан аввалги натижалар учун аламимизни олишимиз керак. Сўнгги натижалардан келиб чиқиб мухлислар олдида бироз ишончдан чиққандек бўлдик. Лекин биз майдонга тушганимиздан кейин, фақат ва фақат футбол ҳақида ўйлаймиз. Бу сафарги Осиё Кубогидан умидим катта. Яхшилаб тайёргарлик кўриб, камида аввалги мусобақада қайд этган натижамизга эришишимиз керак. Мухлисларимиз бизни нима бўлишидан қатъий назар қўллаб-қувватласалар, биз бари-бир мақсадимизга эришамиз.

- Бунга ёшлар тайёрми?
- Бугун кўрсатаётган ўйинларидан келиб чиқиб ҳа деб айтсам бўлади. Ўз навбатида 2011 йилги Осиё Кубоги биз каби легионерларга трамплин вазифасини бажарган эди. Бугунги ёшларга Австарлия катта йўл очиши мумкин.

Нодирхўжа Юлдашев 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика