RU

Последние новости

09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  3 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  4 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  36 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1

"Одил Аҳмедов ФА"га Италиядан мураббий ташриф буюрди, бугун у Наманганга боради Новости

"Одил Аҳмедов ФА"га Италиядан мураббий ташриф буюрди, бугун у Наманганга боради

Болалар футболига ўзининг муносиб хиссасини қўшаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг таклифи билан италиялик болалар футболи мутахассиси Даниэль Андреоцци кеча тунда Рим - Тошкент йўналишида пойтахтимизга учиб келди.

7-10 ноябрь кунлари Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида фаолият юритаётган "Одил Аҳмедов ФА" стадионида "Келажак Юлдузлари" мусобақасининг бешинчи мавсуми старт олган. Тиффозилар юртидан ташриф буюрган мураббий 3 кун давомида Тўрақўрғондаги мусобақани жонли кузатади ва шундан кейин пойтахтда 2009-2012 йилларда туғилган футболчиларга маҳорат дарсларини ўтади.

18-25 ноябрь кунлари Андреоцци яна Наманганга қайтади. Бу ерда "Одил Аҳмедов ФА"нинг 2004, 2005, 2006, 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган энг яхши футболчиларидан иборат гуруҳларига ўқув-йиғин машғулотини ташкил этади. 1 ҳафта давомида Наманган вилояти ҳокимлиги ва футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда, мураббий Наманганда фаолият юритаётган болалар мураббийларига бепул тренинг машғулотларини ўтказади. 

Мураббийнинг Ўзбекистондаги учинчи ҳафтасини "Одил Аҳмедов ФА"нинг вилоятлардаги, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё филиалларига ташрифи кўзда тутилган. 

Декабрь ойини бошида эса "Одил Аҳмедов ФА"нинг 6та филиалида энди футболга қадам қўяётган 2011 ва 2012 йилларда туғилган футболчилар  ўртасида 2 кунлик блиц турнирда иштирок этади. Унда пойтахт Тошкентдан ташқари, Самарқанд, Тўрақўрғон, Фарғона, Қўқон ва Зарафшондан ташриф буюрадиган 2011/12 йилларда туғилган болакайлар ўзаро куч синашадилар.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика