Одил Аҳмедов 2 ҳафтадан сўнг сафга қайтиши мумкин
23 ноя 2014 16:50
Новости
Одил Аҳмедов 2 ҳафтадан сўнг сафга қайтиши мумкин
Кеча "Краснодар" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.
Футболчининг яқинларининг берган хабарига кўра, Одилнинг жароҳати жиддий эмас, мушаклари озгина шикастланган. Аҳмедов икки ҳафтача дам олиб сафга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов "Краснодар" - ЦСКА учрашуви бошида жароҳат олган ва 20-дақиқада алмаштирилган эди.
Декабрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда бир қатор йиғинлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов "Краснодар" - ЦСКА учрашуви бошида жароҳат олган ва 20-дақиқада алмаштирилган эди.
Декабрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда бир қатор йиғинлар ўтказади.
Комментарии