RU

Последние новости

14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  0 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  3 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  11 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Истиқлол” - “Сеул” Новости

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Истиқлол” - “Сеул”

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
17:00. “Гуангжоу Эвергранд” (Хитой) – “Кашива Рейсол” (Япония)
20:30. “Истиқлол” (Эрон) – “Сеул” (Жанубий Корея)

Ярим финалнинг биринчи ўйинида Теҳроннинг “Истиқлол” жамоаси сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бугун бўлиб ўтадиган жавоб учршувида форсларга ниҳоятда қийин бўлиши турган гап, чунки иккита тўп фарқини йўққа чиқариш осон эмас. Шунга қрамай, “Озоди” стадионида ажойиб учрашув кечиши кутилмоқда.

Амир Галенои (“Истиқлол” бош мураббийи):

“Бизни ниҳоятда қийин баҳс кутиб турибди. Аввалги учрашувда биринчи тўпни ўтказиб юборгач, шогирдларим ўзларини йўқотиб қўйишди. Ўйинчиларни алмаштирганим билан ўйинни ўзгартира олмадик. Жавоб ўйинида Жавод Некунам билан Андраник Теймурян бизга ёрдам бера олишмайди. Энди бу футболчиларсиз ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Муҳими, ўз майдонимизда гол ўтказиб юбормаслигимиз керак. Шундагина иккита тўп фарқини йўққа чиқаришимиз мумкин. “Сеул” ҳужумчилари жуда хавфли. Айниқса, Дамян Дамянович билан Маурисио Молинадан эҳтиёт бўлишимиз керак. Агар дастлабки ўн дақиқа ичида гол урсак, вазиятни ўз томонимизга оғдира оламиз”.

Чой Ёнг Су (“Сеул”) бош мураббийи:

“Биз ОЧЛда курашни давом эттираётганимиздан хурсандмиз. Мен шогирдларимга жиддий тайёргарлик кўриш кераклигини айтдим. Тўғри, биринчи ўйинда ғалаба қозондик, аммо Теҳрондаги учрашув ҳам осон кечмаслиги аниқ. Чунки “Истиқлол” кучли жамоа ва уларга қарши сафарда ўйнаш осон бўлмайди. Мен шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Мабодо биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак, нақадар қийин аҳволда қолишимизни тасаввур қиляпман. Бундан ташқари, “Озоди” ўйингоҳи лиқ тўладиган бўлса, бу ҳам бизга мушкуллик келтириб чиқаради. Аммо бу ҳақда унчалик ўйламаган маъқул”.

Х.ХОЛИҚОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика