RU

Последние новости

15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  9 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  4 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  11 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  26 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  15 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда – “Истиқлол” (Эрон) Новости

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда – “Истиқлол” (Эрон)

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал дастлабки баҳслари бўлиб ўтади. Эроннинг “Истиқлол” жамоаси сафарда Жанубий Кореянинг “Сеул” клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 15:30да бошланади.
Маълумки, “Истиқлол” ОЧЛнинг чорак финалида Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” клубини мусобақадан чиқариб юборди. Энди эса форсларни янада жиддий рақиб кутиб турибди. Теҳронликлар финал йўлланмаси учун “Сеул” билан иккита баҳс ўтказишади.

“Ярим финал иккита учрашувдан иборат, шундай экан, биз икки хил режа тузамиз, - дейди “Истиқлол” бош мураббийи Амир Галенои. – Сафарда бошқа, уйда бошқача футбол намойиш этмоқчимиз. Биринчи ўйинда кўзланган мақсад – нима қилиб бўлса-да, тўп киритиш. Албатта, Сеулда буни уддалаш осон бўлмайди, лекин шогирдларим ҳаракат қилиши бор гап”.

“Сеул” менда илиқ таассурот қолдирди. Улар – ҳар томонлама шаклланган жамоа, уларнинг ҳимояси метин, ҳужуми эса хавфли. Қолаверса, барча Корея клублари каби “Сеул”да ҳам тартиб-интизом кучли”.

49 ёшли мураббийнинг фикрича, Ха Дай Сунг, Деян Дамиянович ва Маурисио Молина “Сеул”нинг асосий футболчилари ҳисобланади. Бу ҳақда мураббий шундай дейди: “Черногориялик Дамиянович мусобақанинг чорак финалида “Ал Аҳли” дарвозасига иккита гол урди. Унинг кучли ўйинчи эканлиги кўриниб турибди. Аммо биз ҳам ўзига яраша режа тузиб қўйганмиз. Мақсадимиз “Сеул”ни биринчи ўйиндаёқ қуролсизлантириш ҳисобланади”.


Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика