ОЧЛ учун ўрнимиз қисқарадими?
23 июл 2013 16:00
Новости
ОЧЛ учун ўрнимиз қисқарадими?
Бир неча кунлардан сўнг юртимизга ОФКнинг клублар мусобақаларида иштирок этадиган мамлакатлардаги вазиятни баҳоловчи тафтиш гуруҳи ташриф буюради.
Улар Ўзбекистонда юз берган ўзгаришларни кўриб, тегишли ҳужжатларни қабул қилишади ва ортга қайтишади. Ноябрь ойида эса ОЧЛ ва ОФК Кубоги баҳсларида клублари қатнашадиган мамлакатлар номи ва уларнинг ўринлари эълон қилинади. Жорий йил биз 2та тўғридан-тўғри ва битта “плей-офф” босқичи ўрни тақдим этилганди.
ОФК март ойида бўлиб ўтган йиғилишда 2014 йилдан бошлаб Чемпионлар лигасида кўпроқ давлатлар иштирокчиларга айланиши ҳақида хабар берганди. Унга кўра, жами 23 мамлакат вакиллари бу мусобақада иштирок этиш учун имкониятга эгалар. Текширув натижаларига кўра, тегишли хулосалар чиқарилиб, қайси давлатлар биринчи рақамли турнирда қанча ўринга эга бўлиши тасдиқланади. 2013 йилги мавсумда ҳам аслида фақат 600 баллдан юқори баҳо тўплаган давлатларга ўрин берилиши айтилганди. Лекин кейинчалик ўтиш баллидан пастроқ йиққан бўлишига қарамай, Австралия ва Таиландга ҳам имконият тақдим этилди. Бу эса “Бурирам Юнайтед”нинг парвозига сабаб бўлди деб айтиш мумкин. Ҳиндистон, Иордания, Сингапур ва Вьетнамга эса рад жавоби берилди. Лекин ОФКнинг ўзи биринчи рақамли турнир географиясини кенгайтириш мақсадида эканлигини айтиб ўтди.
Зеро, бу телетрансляциялар ва маркетингдан тушаётган маблағнинг сезиларли даражада ортишига сабаб бўлиши мумкин. Бир қанча мамлакатларда бу мусобақага қизиқиш кучли. Ҳомийларнинг эътиборини тортиш учун баъзида тўпланган баллар аҳамиятини йўқотиши мумкин. Чунки 11 мамлакат клублари иштирок этавериши натижасида ОФКга аъзо бўлган бошқа давлатларда мусобақага бўлган қизиқиш уйғонмайди. ОФК Кубоги савияси эса ҳозирча кўп пул ишлаб топиш имконини бермайди. Шунингдек, баъзи мамлакатларда қолганларга нисбатан яхшироқ инфратузилма мавжуд. Шу сабабли уларнинг ОФК Кубогида қолиб кетишлари унчалик тўғри эмас. Шу каби ҳолатлар ОФКнинг Чемпионлар лигаси борасида қарашларини ўзгартиришига олиб келмоқда. Жорий мавсумдан эса иштирокчилар сони ортади.
Аслида ўтган йили ҳам биз ўз минтақамизда 1,5 ўринга эга бўлгандик. Фақат шарқий тарафда икки давлатнинг баллари қатнашиш учун белгиланганидан пастроқ бўлгани сабабли Ўзбекистон қўшимча бир ўрин соҳиби бўлганди. Бироқ энди бундай ҳолатга умид қилмасак ҳам бўлади. Шуни ҳисобга олган ҳолда 2014 йилги мавсумда 1,5 ёки кўпи билан 2 ўринга эга бўлишимиз аниқдек. Ғарбий минтақада Баҳрайн, Ироқ, Иордания, Қувайт, Сурия каби мамлакатлар ОЧЛдан ўрин олиш учун курашиб кўришлари мумкин. Чунки бу давлатлар жамоалари савияси анча яхши. Шарқий тарафда эса Гонконг, Индонезия, Сингапур, Малайзия, Вьетнам сингари ассоциациялар ўз клубларини Чемпионлар лигасида кўришни исташяпти. Қолаверса, араб мамлакатлари ва шарқий минтақада биз номини келтирган давлатларда ҳомийларнинг эътибори жуда кучли. Индонезия ва Вьетнамда халқаро беллашувлар пайтида мухлисларнинг қизиқиши жуда кучли бўлади. Бундан эса кўплаб компаниялар унумли фойдаланиб қолишга уринишлари табиий.
ОФК лигани ташкил қилишда УЕФАдан ўрнак олгани сир эмас. Яъни, барча ҳолатларни айнан УЕФАга қиёсан амалга оширишга интилган. Клубларни лицензиялаш, аудит текширувлари ва барча иштирокчиларни минимум талаблар асосида бир хил савияга келтириш шунинг самараси эди. Бироқ қитъамиз анча катта бўлгани ва мамлакатлар яшаш тарзида етарилча фарқ борлиги иштирокчи давлатлар сонининг ортишига йўл қўйиб келмади. Бу кетишда яқин орада ОЧЛ 10-14 давлатнинг мусобақасига айланиб бораётгани кўриниб турарди. Энди ОФК ўз талабларига мос 2 стадионга эга бўлган давлатларнинг етакчи клубларига лигадан ўрин ажратиб бериши мумкин. Гап бу ерда тўғридан-тўғри ўринлар ҳақида кетмаяпти. Чунки бундай ўринлар фақат белгиланган 600 баллдан юқори тўплаганлар учун ажратилиши табиий. Лекин уларнинг ўринларини яримтадан қисқартириш орқали янги иштирокчиларга жой топиб берилади. Чемпионлар лигасида қатнашмаслик миллий терма жамоаларнинг ҳам умумий савиясига таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки бир қатор давлатларда яхши кучга эга терма жамоалар аъзолари фақат ОФК Кубоги беллашувларида тўп тепишга мажбур бўлишаётганди. Бу эса уларнинг савияси ортишига хизмат қилмайди. Иордания, Ироқ, Уммон, Ливан, Таиланд каби мамлакатлар терма жамоалари охирги пайтларда яхши ўйинлар намойиш қилиб келишмоқда.
Лекин футболчилар нари борса ОФК Кубогидек ўртамиёна савиядаги турнирда ўйнашмоқда. Тан олиш керак, бу мусобақада савия ОЧЛ билан таққосласак, биздаги олий ва биринчи лига ўртасидаги каби. Бунинг исботи сифатида 2011 йил ОФК Кубогида зафар қучган “Насаф”нинг кейинги йил Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларидаги 6 ўйинда фақат 1 очко тўплаганини келтириб ўтиш мумкин. Шунинг учун қолган мамлакатларда клублар ва терма жамоа футболт савияси кўтарилишини истаётган ОФК март ойида ўз қарорини эълон қилди.
ОФК талабларидан келиб чиқадиган бўлсак, биз минтақамизда бешинчи ўринни эгаллаб турибмиз. Саудия Арабистони, Қатар, Эрон ва БААдан кейин. Олий лигамизда стадионлар, клубларнинг бизнес салоҳияти, маркетинг ва бошқа турли жиҳатлар бўйича ҳамон каттагина фарқ билан ортда қолмоқда. ОФКнинг асосий талабларидан бири клубларнинг ўзлари пул ишлаб топишларини таъминлаш. Бироқ бизда бу йўналишда баъзи клублар шундай қилиш мумкинлигини тушуниб ҳам етишмаган. Замонавий билимларсиз, ўтган асрда шаклланган қарашлар билан қолиб кетган жамоа раҳбарлари фақат ҳукумат томонидан бириктирилган ҳомийларнинг пул ўтказишини пойлаб ўтиришади. Кейин эса 10 сўм ўрнига харажатни 100 сўм қилиб расмийлаштириб, биринчи даврадан кейин ажратилган пул тугаганини таъкидлашга тушадилар. Бундай вазият охир-оқибат тегишли органларнинг эътиборини жалб қилди ва ҳозир баъзи клубларда шундай ҳолатга нисбатан иш очилган. Ўзини жамоа раҳбариман деб кеккайиб, аслида клуб ҳисобидаги пулни еб битириш билан машғул бўлаётган бундай инсонларга иккиланмасдан текинхўр дангасалар таърифини берсак бўлади. Бундан фақат ўзи пул ишлаб топаётган клублар менежерлари четда холос. Уларнинг ҳам сони 2-3та. Трансферлар, чипталар сотуви, атрибутлар сотуви, ҳомийлар билан ишлаш ва бизнес имкониятидан фойдаланиб пул топиш мумкин бўлган ҳолда бизда жамоалар уларнинг ҳеч биридан фойдаланишмайди. Тайёр ажратилган пулни ишлатиб тугатишни дунёдаги энг ахмоқ инсон ҳам уддалай олади. Ўша пулни фойдали сарфлашса ҳам майли эди.
Стадионлар борасида муаммоларимиз кўплигини рад этиб бўлмайди. Бизда пойтахт ва вилоятлардаги стадионлар ўртасида фарқ катта. Қатар, Саудия Арабистони ёки БААда бундай муаммога гувоҳ бўлмайсиз. Клубларнинг ўзи ЎФФ ёки ҳукумат ёрдамини кутиб қолмасдан профессионаллашишга интилишлари шарт. Бу каби муаммолар ҳал этмасдан туриб ОЧЛда қанчадир ўринга даъвогармиз деб айтишдан ўзимизни тийишимиз керак, инсоф билан муносабатда бўлишимиз керак. 2 ёки 3 савияли жамоа билан чемпионат ва футбол даражасини кўтара олмаймиз. Буни катталар ўртасидаги охирги натижалар ҳам исботлаб турибди.
Беҳзод НАЗАРОВ.

Комментарии